UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

30 дек 11:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

Наоя Иноуэнинг промоутери мижозининг 2024 йилда кимлар билан жанг қилишини айтди. Рақиблар орасида Муроджон Аҳмадалиев ҳам бор

Биринчи ярим енгил вазн тоифасида WBC, WBO, WBA ва IBF камарлари соҳиби, япониялик боксчи Наоя Иноуэнинг промоутери Ҳидеюки Оҳаши мижозининг 2024 йилдаги режалари билан ўртоқлашди.

"Иноуэнинг кейинги жанги учун каттароқ арена керак, мен бу борада Саудия Арабистони ҳақида ўйлаяпман. "Tokyo Dome" аренаси ҳам яхши вариант", - деди жаноб Оҳаши.

Аввалроқ, Наоя Иноуэнинг кейинги жанги 2024 йилнинг май ойида WBС йўналишидаги мажбурий даъвогар Луис Нерига қарши ўтиши ҳақида маълумот берган эдик.

Жаноб Оҳашининг сўзларига кўра, Нери билан жангда ғалаба қозонилган тақдирда, кейинги рақиб WBA йўналишидаги мажбурий даъвогар, ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиевга қарши ўтади. Жанг сентябрь ойида, Саудия Арабистонида ташкил этилиши кутилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг