UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

03 июн 07:51
Янгиликлар

Кураш

Нақшбанд хотирасига бағишланган ва ғолибига 3000 доллар аталган халқаро турнир ўтказилади

Жорий йилнинг 7-12 июнь кунлари Бухоро шаҳридаги “Бухоро” спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд хотирасига бағишланган I Халқаро турнир ўтказилади.

Илк маротаба ўтказилаётган халқаро мусобақага Эрон, Ҳиндистон, Италия, Мексика ва Жанубий Африка Республикаси каби дунёнинг 50 га яқин давлатидан 100 нафардан ортиқ номдор полвонлар ташриф буюриши кутилмоқда.

Турнирда эркаклар 60, 66, 73, 81, 90, 100 кг.гача ва 100 кгдан юқори вазн тоифаларида куч синашса, аёллар 52, 63 ва 78 кг вазн тоифаларида баҳслашади. Мусобақа ғолиблари медаллардан ташқари, биринчи ўрин олганлар 3000 АҚШ доллари, иккинчи ўрин учун 2000 АҚШ доллари ва учинчи ўрин соҳиблари 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотлари билан ҳам тақдирланадилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг