UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0

29 май 17:40
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Навбатдаги мажлис: Ўзбекистонда Олимпиадага тайёргарлик асло сусайтирилгани йўқ

Олимпия спорт турлари бўйича терма жамоамиз вакилларининг карантин давридаги машғулоти, уларнинг спорт формасини имкон қадар юқори даражада ушлаб туриш борасида махсус дастурлар ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитаси томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ, май ойининг сўнгги ҳафтасида Ўзбекистон бокс, дзюдо, каратэ WKF, оғир атлетика, қиличбозлик, гимнастика, велоспорт, Rowing&Canoe, сузиш, теннис, замонавийи бешкураш федерациялари, таэквондо WTF, спорт курашлари ҳамда Паралимпия ассоциациялари раҳбарияти, бош котиблари, бош тренерлар ва тренерлар билан ZOOM платформаси орқали йиғилишлар ўтказилди. Унда бевосита МОҚ президенти Р.Шоабдураҳмонов, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Р.Ирматов, МОҚ президенти маслаҳатчиси Н.Худайкулов, бошқарма бошлиғи А.Низаметдинов ва департамент директори А.Каримов иштирок этиб, ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш, спортчиларнинг республика ва халқаро мусобақаларда иштирокини таъминлаш масалалари юзасидан муҳокама олиб боришди.

Мазкур йиғилишларда юқорида қайд этилган ҳар бир федерация ва ассоциация бош котиблари, бош тренерлари томонидан Олимпия ўйинларига лицензия олиши кутилаётган ҳар бир спортчиларнинг 2018-2020 йиллардаги натижалари, бугунги кундаги жисмоний ҳолати ва қўлга киритиши кутилаётган натижалари юзасидан ҳимоя-тақдимоти ва ҳисоботлари эшитилди.

Йиғилишларда, пандемия шароитида ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш, спортчиларнинг республика ва халқаро мусобақаларда иштирокини таъминлаш юзасидан барча қизиқтириган саволларга Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда МОҚ раҳбарияти томонидан асослантирилган жавоблар ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, спорт федерациялари ва ассоциациялари раҳбарларига ҳимоя-тақдимот сифатида тайёрланган слайдлар ва ҳисоботларни баёнлаштириб, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига тақдим этиш топширилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг