UZ

Сўнгги янгиликлар

16:52Guangzhou Nansha International. Ҳумоюн Султонов нимчорак финал босқичи масаласини ҳал қилди 0 16:12Тайсон Фьюри Дюбуанинг Уордлига қарши реваншдаги ғалабасига муносабат билдирди 0 15:44Дана Уайт Саудия Арабистонидаги турнирнинг бекор қилиниши ҳақидаги сўзларга муносабат билдирди 0 14:53Ningbo Open: Полина Кудерметова дунёнинг 38-ракеткасини мусобақадан чиқариб юборди. Кейинги рақиб — рейтинг пешқадами! 0 14:26Мбаппе "Onze d'Or" талқини бўйича 2025/26 йилги мавсумда Европанинг энг яхши футболчиси деб топилди 0 13:45Мовсар Евлоев: "UFC’да муддатидан олдин бирорта ҳам ғалабам йўқ, аммо..." 0 12:32Ўзбекистон терма жамоаси IHF Nations Trophy 2026 ғолиби бўлди 0 11:11Райан Гарсия Теофимо Лопес билан жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 10:32"Реал" катта номли футболчилар кетидан қувиб, ишончни йўқотди" - Лапорта 0 09:44Ковингтон ва Диллон Дэнис яна учрашади (ПОСТЕР) 0 09:00WTA Ningbo Open. Раҳимова дунёнинг 26-ракеткасига қарши муносиб қаршилик кўрсатди 0 08:11Илья Сибирцев яна бир дастурда Ўзбекистон рекордини янгилади 0 07:30WBC Адамесга титулсиз жанг ўтказишга рухсат берди 0 19:10"Реал" 15 ёшли ярим ҳимоячи билан битим имзолаши мумкин 0 18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0

07 май 16:53
Янгиликлар

Спорт курашлари

Навбатдаги Олимпиада медали учун ҳаракатми? Ўзбекистон яна бир доғистонлик эркин курашчини маҳаллийлаштирди

Хабар бериб бораётганимиздек, Тошкент шаҳридаги "Универсал" спорт саройида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги ўтказиляпти.

Кеча турнир доирасида эркин кураш бўйича беллашувларга старт берилганди.

Қизиғи, 65 кг вазн тоифасида ўтказилган баҳсларда асли доғистонлик Алик Хадарцев ҳам иштирок этиб, олтин медалга эга чиқди. У 2024 йилги Ўзбекистон чемпионатига ҳам жалб этилиб, якунда ғолиб бўлганди.

Финал беллашувида Хадарцев Ўзбекистон терма жамоасининг ушбу вазн тоифасидаги етакчи спортчиси Умиджон Жалоловдан устун келди.



Wikipedia маълумотларига кўра, 25 яшар Хадарцев спорт фуқаролигини Ўзбекистонга ўзгартирган. У фаолияти давомида ўсмирлар ўртасидаги Россия чемпиони (2016), Ўсмирлар ўртасида Европа чемпиони (2016), Ёшлар ўртасидаги Россия чемпионатида бронза медали соҳиби (2019), U21 ёш тоифасидаги Россия чемпионатида олтин (2020), МДХ мамлакатлари ўйинларида олтин (2021) ҳамда катталар ўртасидаги Россия чемпионатида бронза (2023) медалларини қўлга киритган.

Аввалроқ, Ўзбекистон спорт курашлари ассосиацияси 74 кг вазн тоифасида Россия вакили Разамбек Жамаловни маҳаллийлаштириб, Париж-2024 Олимпиадасида олтин медалга эга чиққанди.

Алик билан боғлиқ маълумотни Ўзбекистон спорт курашлари ассосиацияси матбуот хизмати тасдиқлаши мумкин эди, аммо у мавжуд эмаслиги ачинарли.

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон кубогининг илк кунги натижалари:

57 кг:

1. Усмонов Ҳусанбой (РОПСТТМ)

2. Усмонов Қарши (Сурхондарё)

3. Тожимаматов Амирхон (Андижон)

3. Абдурасулов Аслиддин (Сурхондарё).

65 кг:

1. Хадарцев Алик (Тошкент шаҳри)

2. Жалолов Умиджон (РОПСТТМ)

3. Ҳайдаралиев Нурмуҳаммад (Наманган)

3. Қўлдошев Муҳаммадқодир (РОПСТТМ).

74 кг:

1. Отахонов Зафар (РОПСТТМ)

2. Чўлибоев Жафар (Тошкент вилояти)

3. Камолов Зафар (Хоразм)

3. Урдошев Амир (Жиззах).

86 кг:

1. Исломов Бобур (РОПСТТМ)

2. Махсетбаев Айбек (Қорақалпоғистон)

3. Тожибоев Искандар (РОПСТТМ)

3. Рўзимбоев Бобурбек (РОПСТТМ).

97 кг:

1. Назирбоев Отабек (РОПСТТМ)

2. Сапарниязов Ажинияз (Қорақалпоғистон)

3. Азимов Боймурод (Сурхондарё)

3. Ражабов Мироншоҳ (Бухоро).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг