UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0

16 фев 12:42
Янгиликлар

Бошқалар

Навоийда “Save Aral” марафони ўтказилди

Теглар :  Save Aral
“Янги нафас” дастури доирасидаги “Save Aral” марафони якунланди.

“Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирларни тўғрисида”ги Президент фармони ижросини таъминлаш мақсадида республикамиз бўйлаб спорт тадбирлари ва мусобақалар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Жумладан, Навоий вилоятида ҳам аҳолининг барча қатламини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб қилиш бўйича кўплаб ишлар олиб борилмоқда. 

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон енгил атлетика ва триатлон федерациялари ҳамда Навоий вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилган “Янги нафас” дастури доирасидаги “Save Aral” марафони ҳам шулар жумласидан. 

Марафон Навоий шаҳридаги “Ўзбекистон“ кинотеатри биноси ёнидан старт олиб, иштирокчилар уч километрлик масофани босиб ўтдилар. Оммавий марафонда давлат ва жамоат ташкилотларининг раҳбарлари ҳамда ходимлари, аҳолининг турли қатламлари, 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган беш минг нафардан ортиқ аҳоли иштирок этди.

Мусобақа якунида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди. 

Маълумот учун: ушбу лойиҳа Президент фармони ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган бўлиб, “Save Aral” марафонига Андижонда старт берилган эди. Мамлакатимизнинг 19 шаҳрида ўтказиладиган марафонга Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ шаҳрида якун ясалади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг