UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16Доғистонлик 16 ёшли футболчи Манчестер Юнайтед билан шартнома имзолади 0 18:55Конор Макгрегор: "Қайтиш вақти яқинлашмоқда" 0 18:32Ломаченко кузда Жервонта Дэвис билан жанг қилиши мумкин 0 18:10Эшитдик-да! Ўзбекистон КХДР билан ўйинни нейтрал майдонда ўтказишни сўраб хат ёзди 0 17:48Нурсултон Рўзибоев АҚШга жўнаб кетди + ФОТО 0 17:25Париж Олимпиадаси учун рекорд миқдорда чипта сотилди 0 17:01"Зўр ТВ" телеканали Евро-2024 мусобақаси трансляциясини қанчага сотиб олгани маълум бўлди 0 16:39Месси: "Бу охиргиси" 0 16:18Александр Волков Сирил Ганга қарши жанг қилиши мумкин 0 15:57Леон Эдвардс кейинги йил учун режаларини очиқлади 0 15:35Париж-2024 Олимпиадасининг бокс баҳсларида ҳам ҳакамимиз бўлади 0 15:14Анхель Ди Мария яна бир йил Европада қолади 0 14:53UFC'да яна бир рус жангчиси пайдо бўлиши мумкин 0 14:32Боксчиларимиз Олимпиадага тайёргарликни Нансида давом эттиришяпти + ВИДЕО 0 14:11Дастин Порье: "У билан жанг қилишимдан энди маъно йўқ" 0

30 окт 13:38
Янгиликлар

Баскетбол

NBA мавсуми бошланди: Йокич Леброн Жеймсга қарши, Дончич учун муваффақиятли старт ва NBA'даги биринчи ҳафта ҳақида бир қатор фактлар

Баскетбол бўйича дунёнинг етакчи лигаларидан бири бўлмиш NBA'да янги мавсум старт олди.

Ҳафтанинг 5 муҳим воқеаси:

"Денвер” ва чемпионлик узуклари


NBA анъанасига кўра мавсумни амалдаги чемпионнинг ўйини билан бошланди. 25 октябрь куни Денвер ўз майдонида Лос-Анжелес Лейкерсни қабул қилди. Учрашув олдидан эса, чемпион жамоанинг ҳар бир баскетболчисига чемпионлик узукларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Никола Йокич ва унинг жамоадошлари орзу қилинган совринларни олишди. Мавсум ҳам “Денвер” учун ғалаба билан бошланди. "Лейкерс" ўзининг юлдузли таркибини майдонга туширди, аммо фақат иккинчи чоракда ЛеБрон Жеймс ва Энтони "Девидс" жамоаси ғалаба қозона олди. Акс ҳолда, "Денвер" ҳимояда ҳам, ҳимояда ҳам яхши ўйин кўрсатди – 119:107.

Никола Йокич 29 очко, Жамал Мюррей – 21. “Лейкерс”да энг яхши Леброн Жеймс бўлди - 21 очко.


«Мемфис» ва таркибдаги муаммолари

«Айиқчалар» 3та ўйин ўтказишди ва уларнинг барчасида "Мемфис" мағлуб бўлди. “Денвер”га қарши иккинчи ўйиндаги мағлубият тушунарли бўлса, "Вашингтон" ва "Нью Орлеан" билан ўйинларда таркибда катта муаммо юзага келган. Мемфис жамоа етакчиси Жа Морант интизомий қоидабузарликлар туфайли 25 ўйинга дисквалификация қилинган, асосий марказ ўйинчиси Стивен Адамс эса хоч боғичларидаги жарроҳлик амалиёти туфайли мавсумни ўтказиб юборади. Шунинг учун жамоа ўтган мавсумда “Феникс”да ўйнаган эркин агент Бисмак Биёмбо билан шартнома имзоламоқчи. Ҳозирча Мемфис барча жамоалар орасида охирги ўринда бормоқда.



Вембаняманинг дебюти

Энг яхши ёш баскетболчиси NBAда ўз дебютини ўтказди! Биринчи ўйинда франциялик баскетболчи 15 очко жамғарган бўлса, иккинчи ўйинда “Хюстон”га қарши ўйинда охирги сонияларда саватчани аниқ нишонга олиб, ўйинни қўшимча вақтга узатди. Айтганча, ушбу ўйинда Вембаняма дабл-дабл қайд этди ва унинг "Сан-Антонио"си мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди



Симуляция учун биринчи жарима

Янги мавсуми олдидан NBA ижрои-қўмитаси симуляция учун жарима эълон қилинди (артистик равишда йиқилиб, жарима зарбасини ташлашни сўраган ўйинчилар). Биринчи бўлиб "Нью-Йорк Ниcкс" аъзоси Жейлен Брансон жарима олди. "Атланта"га қарши ўйинда Брансон саватчага тўп ташлаш пайтида ўзини йиқилгандек кўрсатишга уринди. Тартиб-интизом қўмитаси унга ишонмади ва ўйиндан кейин Брунсон 2000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди

Аммо Брансон ўзи учун кўп пул йўқотиши даргумон. Унинг 2023/24 йилги мавсумдаги маоши 26,3 миллион долларни ташкил этади. "Нью-Йорк" эса, аллақачон 3та ўйин ўтказган (1 ғалаба – 2 мағлубият) ва Шарқий конференцияда 11-ўринда бормоқда


Зак Лавин бир ўйинда 50 очко тўплаган биринчи баскетболчисига айланди



 

“Чикаго” етакчиси NBAнинг энг ёш жамоаларидан бири “Детройт”га қарши ўйинда 51 очко тўплади. Қизиқарли факт: Зак Лавин 51 балл тўплади. Бир ўйинда унинг барча жамоадошлари билан бир хил миқдорда. Яна ажабланарлиси шундаки, “Чикаго” “Детройт”га 102:118 ҳисобида ютқазди. “Детройт” сафида энг яхши ўйинчи Кейд Каннингем (25 очко) бўлди, Жейлен Дюрен ҳам яхши ўйнади, 23 очко ва 82% кўрсаткич билан ўрта масофадан зарба берди. “Детройт” Шарқий конференцияда 5-ўринда, “Чикаго” эса атиги 13-ўринда


ҲАФТА РАҚАМИ:

Нуфузли "Форбес" нашри NBA жамоаларининг нархини эълон қилди. Нашр маълумотларига кўра, энг қиммат NBA жамоаси "Голден Стейт" - 7,7 миллиард, Нью-Йорк иккинчи ўринда - 6,6 миллиард, "Лейкерс" эса кучли учликни ёпди - 6,4 миллиард. Жамоаларнинг нархи кутилганидан кўра ошди. Бунга сабаб, 2025 йилда телевидение билан янги шартнома бўлиш мумкин.



ҲАФТА ИҚТИБОСИ:

 "Даллас" юлдузи Лука Дончич “Сан-Антонио”лик Виктор Вембаняма ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди: У ажойиб ўйинчи. У аллақачон шундай... Ажойиб. Вембанямани катта келажак кутмоқда ва уни томоша қилиш қизиқ.


“Olamsport” талқинига кўра ҳафтанинг энг яхши бешлиги:

Никола Йокич, Денвер

Тайрис Халибёртон, Индиана

Деррик Уайт, Бостон

Кевин Дюрант, Финикс

Кристапс Порзингис, Бостон



Кейинги ҳафта учун қизиқ саволлар: 

1. “Финикс” юлдузи Бредли Бил қачон майдонга қайтади?

2. Кевин Дурант NBА тарихидаги очколар бўйича энг яхши 10 таликка қанчалик тез киради?

3. Нима учун Янг-Капелла жуфтлиги “Атланта”га фойда келтирмаяпти?

4. Жеймс Харден "Филадельфия"да ўйнайдими ўзи?

5. Жордан Пул “Вашингтон”да барқарорликни топа оладими?


Ҳафтанинг энг қизиқарли учрашувлари:

30 октябрь: Клипперс ва Сан Антонио (Клипперс юлдузлари Вембанямага қарши)

31 октябрь: Милуоки Маямига қарши (Яннис-Ллилард Батлер ва Адебаёга қарши)

31 октябрь: Лейкерс Орландога қарши (ЛеБрон Жеймс вс Орландо)

2 ноябрь: Лейкерс - Клипперс (Лос-Анжелес дербиси)

4 ноябрь: Денвер - Даллас (Европа юлдузлари бир-бирига қарши: Йокич ва Дончич)


29 октябрь кунига кўра мусобақа жадвали (топ 8):

Шарқий конференция:

1. Милуоки, 1-0

2. Бостон, 2-0

3. Индиана, 2-0

4. Орландо, 2-0

5. Детройт, 3-1

6. Вашингтон, 1-1

7. Филадельфия, 1-1

8. Шарлотте, 1-1


Ғарбий конференция:

1. Даллас, 2-0

2. Денвер, 2-0

3. Нью Орлеан, 2-0

4. Оклаҳома Сити, 2-0

5. Финикс, 2-1

6. Голден Стате, 1-1

7. Cлипперс, 1-1

8. Лейкерс, 1-1


Тўпурарлар:

1. Лука Дончич, Даллас – 82 очко

2. Зак Лавине, Чикаго – 75

3. ДеМар ДеРозан, Чикаго – 73

4. Десмонд Бейн, Мемфис – 72

5. Донован Митчелл, Кливленд – 70

6. Стефен Карри, "Голден Стейт" – 68

7. Бем Адебаё, Маями – 68

8. Ар Жей Барретт, Нью-Йорк – 68

9. Кейд Каннингем, Детройт – 67

10. Камерон Томас, Бруклин – 66.


Евдоким Раимов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг