UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0

15 мар 15:05
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Нега айнан Петр Янга келганда шундай бўлди? UFC'да учта бир хил зарбали ҳолат, бироқ уч хил натижа...

Кеча Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги UFC кечаси бўлиб ўтди ва унинг доирасидаги асосий карддан ўрин олган баҳсларнинг бирида Даррен Стюард Эрик Андресга қарши жанг қилди.

Қизиғи, жанг биринчи раунддаёқ якунланди. Аниқроғи, Даррен рақибининг қўли ва тиззаси канвасга тегиб турганига қарамасдан, тизза билан зарба йўллади ва Эрик нокдаун ҳолатига тушиб қолди. 


Ёдингизда бўлса, бундан бир ҳафта олдин бўлиб ўтган Ян - Стерлинг жангида ҳам шундай ҳолат рўй берганди, ўшанда эндиликда собиқ чемпион Ян тўртинчи раундда ҳудди шундай зарба йўллаб, рақибини нокуат қилганди. Ҳакамлар эса жангни ўша заҳоти тўхтатиб, Янга техник мағлубият ёзишганди. Бу баҳсда ҳам кўпчилик шундай қарор бўлади, деб ўйлаган бир вақтда ҳакамлар жанг ўтказилмаган деб эълон қилишди ва табиийки, баҳсда ҳеч бир жангчи ғолиб бўлмади. 



Бу ҳолат бўйича Петр Ян ҳам ўз фикрни билдириб ўтди.

"Бу жанг ҳам Вегасда бўлди, бу турнирда ҳам мен жанг қилган ташкилотчилари, ҳакамлар ишлашди. Лекин негадир натижа икки хил. Мендаги ҳолатда рақибимни қўли ерда ҳам эмас эди, бироқ менга мағлубият ёзилди ва бунинг натижасида камаримдан махрум бўлдим. Бу баҳсда эса жанг ўтказилмаган деб эълон қилинди", - дея фикр билдирди Ян. 

Кўпчилик жанг чемпионлик учун бўлгани деб шундай қарор қилинди деб айтиши ҳам мумкин. Бироқ бундан икки йил аввал ўша вақтларда яримоғир вазн тоифасида UFC чемпиони Жон Жонс Энтони Смитга қарши жанг қилган. Ўшанда Жонс аввалги иккита жангчи сингари рақибига тақиқлаган зарба йўллаб, Смитни нокдаун ҳолатига туширганди. Аммо, у ерда Смит белгилаган беш дақиқани олган ва ўзига келишга эришганди. Шундан сўнг баҳс давом эттирилганди. 



Учта жанг, учта бир хил вазият, учала баҳс ҳам Вегасда бўлган, учала баҳс ҳам Невада спорт комиссияси томонидан ўтган. Бироқ уч хил натижа. Ғалати эмасми? 

Нима бўлган тақдирда ҳам UFC ва Невада спорт комиссияси Петр Янга жуда кескин чора кўргандек. Умид қиламиз, Ян ва Стерлинг ўзаро реванш баҳсида иштирок этиб, ким аслида ким эканлигини кўрсатишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг