UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35Формула-1 Руандада Африка Гран-присини ўтказади 0 19:12UFC собиқ жангчиси уч марта ўқ еди 0 18:45“Манчестер Сити”дан 5 мавсум давомида 25 очкодан олиб ташланиши керак" - МЮ собиқ футболчиси 0 18:18"У ҳамма ўйлаганидек кучли эмас". Евлоев Волкановски ҳақида гапирди 0 17:30WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 17:09Исроил Мадримовнинг жанги қолдирилди 0 16:43Муҳаммад Наимов UFC ростеридан чиқарилди 0 16:05Роналду “Ал Насср”нинг “Нефтчи” устидан қозонган ғалабаси ҳақида: “Ўсишда давом этамиз” 0 15:29IBF рейтингидан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди 0 14:45Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги жонли эфирда кўрсатиладими? 0 14:19Ислам Махачевнинг кейинги рақиби ва жанг санаси ҳақида маълумотлар тарқалди 0 13:44Sofascore. Кечаги учрашувда "Пахтакор" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 13:13Евлоев Волкановскини "стойка"да синаб кўрмоқчи 0 12:42Зверев мавсумни расман дунёнинг биринчи ракеткаси мақомида якунлайди 0 12:11Пётр Ян ўта енгил вазндаги жангига 12 кун қолгандаги спорт формасини кўрсатди (ФОТО) 0

06 янв 09:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нейт Диаз Порье билан жанг ҳақида: "UFC бу керак эмаслигини айтди"

Америкалик жангчи Нейт Диаз ватандоши Дастин Порье билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.

"Мен ҳозиргина UFC билан гаплашдим, улардан Порье билан жангга тайёргарлик қандай кетаётганини сўрадим, тезроқ жанг қилмоқчи эканлигимни айтдим. Лекин улар Дастин уларга керак эмаслигини айтишди. Шундай экан, кечир Дастин, сен — ёмонсан. Қандай бўлмасин, мен тезроқ жанг қилмоқчиман, кел, буни амалга оширамиз! П.С. Оливейра, сен ҳам ёмонсан!" — деб ёзди Диаз ўз твиттер саҳифасида.

Порье сўнгги жангини UFC 269 турнири доирасида бразилиялик Чарлз Оливейрага қарши ўтказган. Жангда бразилиялик Оливейра Порьени бўғиш усули билан мағлуб этган эди. 

Нейт Диаз эса сўнгги жангини UFC 263 турнири доирасида британиялик Леон Эдвардсга қарши ўтказган эди, жангда британиялик жангчининг қўли баланд келган. Нейт дастлаб 2021 йил охиригача яна бир жанг ўтказишни режалаштирган эди, бироқ промоушен унга Хамзат Чимаев билан жанг ўтказишни таклиф қилганидан кейин UFC билан рақиб борасида келиша олмади.

Диёр Мавлонов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг