27 апр 14:17
Янгиликлар
Футбол
Нидерландия терма жамоасининг юлдузи жиддий жароҳат сабаб ЖЧни ўтказиб юборади
Инсайдер Фабрицио Романо маълум қилишича, нидерландиялик ярим ҳимоячи Хави Симонснинг "Тоттенхэм" сафида жиддий жароҳат олди.
Инсайдернинг сўзларига кўра, 23 ёшли футболчи тиззасидаги олдинги хочсимон боғламини узиб олган. Шу тариқа, футболчи ёзда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этмайди. Футболчи катта эҳтимол билан 2026 йилнинг охирида майдонга қайтиши мумкин.
Симонс бу мавсумда клуб даражасидаги барча мусобақаларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, олтита гол урди ва еттита голли узатмани амалга оширди.
Ҳавола :
Манба : x.com/FabrizioRomano
Фикрлар