UZ

Сўнгги янгиликлар

15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0

23 июн 09:59
Янгиликлар

Шахмат

Ниғматов Минск турнирида яна 4та партия ўтказди

Беларусь пойтахти Минск шаҳрида тезкор шахмат бўйича Виктор Крупейчик хотирасига бағишланган халқаро турнир давом этмоқда.

Ушбу мусобақада юртимиз шарафини ФИДЕ устаси Ортиқ Ниғматов ҳимоя қиляпти. Турнирда халқаро гроссмейстерлар - Антон Коробов (Украина, 2736), Дмитрий Андрейкин (Россия, 2733), Сергей Жигалко (Беларусь, 2724), Рауф Мамедов (Озарбайжон, 2711) сингари шахмат юлдузларининг иштирок этаётгани мусобақа нуфузидан дарак бериб турибди.

Кеча турнирда яна 4та партия учрашувлари ўтказилди. Ниғматов худди биринчи кунда бўлгани каби 2,5 очко жамғарди. Яъни, 2 ғалаба, биттадан дуранг ва мағлубият қайд этди. Ҳамюртимиз бугун ўтказиладиган партиялар олдидан 5 очко билан 19-ўринни эгаллаб турибди. Бугун у 9-турда оқ доналарда беларуслик Андрей Святачога қарши ҳаракат қилади.

Маълумот учун, Минск турнири швейцарча тизимда ўтказилиб, 11 турдан иборат бўлади. Ғолиб шахматчи 2000 АҚШ доллари ва кубокни қўлга киритади.Кучли олтиликдан жой олган шахматчиларга пул мукофоти таъсис этилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг