UZ

Сўнгги янгиликлар

10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0

20 янв 09:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ниҳоят, Дана Уайт Ислам Махачевни тан олди

Енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев UFC 311 турнирининг марказий жангида бразилиялик Ренато Мойканони биринчи раунднинг ўзида бўғиб қўйганди.

Махачев ўз камарини тўртинчи бор муваффақиятли ҳимоя қилди. Бу билан россиялик аралаш яккакураш устаси вазн тоифасидан қатъи назар UFC промоушенининг энг яхши жангчиси эканини исботлади. Ниҳоят, бу фикрга ташкилот раҳбари Дана Уайт ҳам қўшилган кўринади.

"Иккала жангчи ҳам ўзларини яхши томондан кўрсата олишди. Мойкано жуда қисқа муддатда таклифга ўз розилигини бериб, чемпионга қарши октагонга чиқди. Ислам менга – ака, мен чемпионман, эртага ким билан жанг қилишимнинг фарқи йўқ, эрталаб уйғонаман ва исталган рақибга қарши баҳсда камаримни ҳимоя қиламан. У ўз сўзида турди ва ғалаба қозонди. Ҳа, мен уни энди P4P рейтинги пешқадами сифатида тан оламан. Шунингдек, Махачев енгил вазн тоифаси тарихидаги энг яхши жангчи ҳам бўлди. Ўйлайманки, бу борада сизни саволлар туғилмайди. Ёки сизлар бошқа фикрдамисизлар?", – деди Уайт. 

Аввалроқ, Дана Уайт бир неча бор P4P рейтингида биринчи ўринга оғир вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Жон Жонсни қўйиб келганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг