UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

25 янв 13:59
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Нима бўлди?": Кечаги тарози маросимида ҳушини йўқотган UFC жангчиси баёнот берди

Энг енгил дивизион жангчиси Кемерон Смозермен UFC 324 турнирининг расмий вазн ўлчаш маросимида ўзи билан содир бўлган қўрқинчли воқеа ҳақида илк бор гапирди.

"Менга жуда кўп смс хабарлар келди ва мен ҳақимда самимий қайғурганлари учун барчадан миннатдорман. Нима бўлди? Менда ҳаммаси жойида. Мен яхшиман. Айнан нима содир бўлганига ишончим комил эмас. Интернетда кўпчилик "О, бу қаттиқ вазн пойгаси эди" ва шунга ўхшаш нарсаларни ёзаётганини кўраман. Лекин аслида мен бу жангга кўпчилик ўйлаганчалик кўп вазн ҳайдамадим. Тарози маросимига жуда енгил бордим. Ҳатто шу ҳафтада ҳам деярли вазн ташламадим. Нима бўлганини тушунмаяпман ва яқин ҳафталарда сабабларни аниқлаш учун қўшимча текширувлардан ўтишим керак. Нима бўлганини билмайман. Аммо яхши маънода безовта қилганингиз учун ҳаммага раҳмат - мен яхшиман ва умид қиламанки, тез орада қайтаман. Рақибимдан узр сўрайман" - деди Кемерон.

Эслатиб ўтамиз, тарозидан тушиб, бир неча қадам ташлаган Смозермен ҳушсиз ҳолатда йиқилганидан сўнг, унинг Рики Турсиос билан жанги бекор қилинганди. Ваҳоланки. иккала жангчи ҳам вазн меъёрини муваффақиятли бажаришганди. Ташкилот вакиллари аллақачон Турсиос жанг учун шартномада кўрсатилган гонорарни олишини маълум қилишган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг