UZ

Сўнгги янгиликлар

18:25Guangzhou Challenger: Ҳумоюн Султоновни чорак финал остонасида тўхтатишди 0 17:44"У кучли зарба берадиган жангчи". Кавана жанг олдидан Рамазон Темиров ҳақида гапирди 0 16:55Жанибек Алимханули WBO камари учун жанг қилади 0 16:06"Сабаҳ" — жорий мавсум ушбу натижага эришган EЧЛдаги биринчи жамоа! 0 15:17Хргович Уордлига фаолиятини якунлашни маслаҳат берди 0 14:18Шакур Стивенсон Zuffa Boxing’дан кетганини эълон қилди 0 13:19Шожҳаҳон Эргашевни Озарбайжон ва Қирғизистондан жангга чорлашди 0 12:28Ламин Ямаль жорий мавсум Топ-5 лигаларда биринчи бўлиб ушбу натижага эришди 0 11:37Йэн Гэрри шу йилнинг охиригача яна жанг қилади — манба 0 09:46Жавоҳир Умматалиевнинг жанг санаси ва манзили ўзгарди 0 09:01Жаҳон чемпионатида қатнашадиган Ўзбекистон cпорт курашчилари маълум 0 20:46"Ғазалкент" клуби яна бир компания билан ҳамкорлик бошлаганини эълон қилди 0 19:00"Ортга йўл йўқ эди". Магомед Анкалаев Перейра қарши жангдаги мағлубият сабабини айтди 0 18:18Ўтмишга назар. Миржалол Қосимов катта футбол билан қандай хайрлашган эди? 0 17:23Теренс Кроуфорд Канело — Мбилли жанги учун тахминини айтди 0

20 дек 14:31
Янгиликлар

Футбол

Нима учун бразилиялик Олимпиада чемпиони FIFA томонидан Fair Play совринига лойиқ кўрилди?

Ярим ҳимоячи май ойида Бразилияда содир бўлган сув тошқинлари пайтидаги қаҳрамонлиги учун эътироф этилди.

Жорий йилнинг бошида Бразилиянинг жанубий қисмидаги сув тошқинларида Порто Алегре шаҳри футболчилари энг яхши инсоний фазилатларини намоён этди.

"Интернаcионал" жамоаси аъзоси Тиаго Майя шаҳар аҳолисига ёрдам бериш учун кўчага чиққан футболчилардан бири эди ва унинг саъй-ҳаракатлари ФИФА томонидан Fair Play мукофоти билан тақдирланди.

2016 йилда Бразилия терма жамоаси билан Олимпия ўйинлари олтин медалини қўлга киритган ярим ҳимоячи сув босган бинодан кекса аёлни орқасига опичлаб олиб чиқиб кетаётган видео ижтимоий тармоқда тарқалиб, кўпчиликнинг ҳайрат ва таҳсинига сазовор бўлди.


Натижада у ФИФА томонидан мукофотга лойиқ кўрилди. Мазкур соврин футболчи, мураббий, жамоа, ҳакам, мухлис ёки мухлислар гуруҳига майдон ичида ёки ташқарисидаги намунавий ва адолатли хатти-ҳаракатлари учун бериладиган шарафли унвон ҳисобланади.

"Мен ўзимни қаҳрамон деб ҳисобламайман. Ота-онам менга доимо, вазият қандай бўлишидан қатъи назар, қўшниларимни севишни ўргатишган. Бир куни уйда уйғониб, "Мен уйда ўтиролмайман, одамларга менинг ёрдамим керак," деган қарорга келдим. Ҳатто Эвайр хоним учрашганимизда мени ўзининг қаҳрамони деб атайди. Мен унга, "Йўқ, Эвайр хоним, менинг ўрнимда бўлганингизда, сиз ҳам мен учун худди шундай қилган бўлардингиз," дейман. Сув тошқинидан сўнг футболни ташламоқчи бўлдим. Бу воқеа менга руҳий жиҳатдан жуда катта таъсир кўрсатди. Лекин зарурат туғилса, бу ишни яна такрорлаган бўлардим."

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг