UZ

Сўнгги янгиликлар

09:39"Манчестер Сити" 16 ёшли болага 40 миллион евро тўламоқчи 0 09:17UFC 330 турнири санаси ва манзили эълон қилинди 0 08:52Таэквондо. Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар ҳамюртимиз баҳсларга киришади 0 08:26Жавоҳир Синдаров: “Бутун Ўзбекистон турнирни кузатаётганини ҳис қилдим" 0 08:03Эрон ЖЧ-2026 иштирокидан воз кечиши мумкинми? Спорт вазири вазиятга ойдинлик киритди 0 22:25Бибисара Ассаубаева Синдаровни табриклади + ФОТО 0 21:19Тарихий натижа - Жавоҳир Синдаров "Номзодлар турнири" ғолиби сифатида Жаҳон тожи учун ўйнайди! 0 18:33Таэквондо. Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида навбатдаги медалга эга бўлди 0 18:05Осиё чемпионлар лигаси формати ўзгармоқда, “Насаф” ҳам мусобақада қатнашиши мумкин 0 17:43"Менга локацияни юборинг". Анкалаев UFC'га мурожаат қилди 0 17:17Тайсон Фьюри: "Жошуа билан жанг учун шартнома имзолаганман" 0 16:40Пауло Коста: "Агар UFC хоҳласа, камар учун 93 кг.да қоламан" 0 16:16Ўзбекистоннинг U-17 Осиё Кубогига борадиган таркиби аниқ 0 15:39Жон Жонс: "Мен ёмондан кўра кўпроқ яхши инсонман" 0 15:17Шоҳжаҳон Эргашевнинг қозоғистонлик рақибга қарши янги жанг санаси расман маълум қилинди (ПОСТЕР) 0

14 янв 16:16
Янгиликлар

Футбол

Нима учун МЮ Сульшерни эмас, Кэррикни танлади?

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийлик постига Оле-Гуннар Сульшерни тайинлаш фикридан воз кечди.

Бунга норвегиялик мутахассиснинг ушбу лавозимни узоқ муддатли лойиҳа сифатида кўргани сабаб бўлган. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Дэвид Орнштейн Sky Sports эфирида маълум қилди.

Манбанинг сўзларига кўра, Сульшер клубда йилларга мўлжалланган тўлиқ қайта қуришни амалга оширмоқчи бўлган, бироқ бу манкунианликлар раҳбариятини қониқтирмаган. Майкл Кэррик эса жамоани фақатгина жорий мавсум якунига қадар бошқаришга рози бўлган.

Орнштейннинг таъкидлашича, "қизил иблислар" бошлиқлари учун Сульшер — ўтмиш тимсоли. Клуб раҳбарияти унинг қайтишини орқага ташланган қадам сифатида баҳолаган бўлиши мумкин. Кэррик борасида эса бундай туйғу анча камроқ сезилади.

Эслатиб ўтамиз, манкунианликлар Кэррик тайинланганини сешанба куни, 13 январь санасида эълон қилишди. Сульшер эса 2018 йилдан 2021 йилгача жамоани бошқарган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг