UZ

Сўнгги янгиликлар

12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0

09 сен 09:36
Янгиликлар

Бокс/ММА

Noche UFC турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди: Сильва – Дельгадо, Кортес-Акоста – Блейдс

12 сентябрдан 13 сентябрга ўтар кечаси АҚШнинг Глендейл (Аризона штати) шаҳрида Мексика Мустақиллик кунига бағишланган анъанавий Noche UFC турнири бўлиб ўтади.

Оқшомнинг марказий жанги ярим енгил вазн тоифасида бразилиялик Жан Сильва (рейтингда 6-ўрин) ва америкалик Хосе Дельгадо (15-ўрин) ўртасида кечади. Дастлаб Сильванинг UFC вақтинчалик чемпиони Яир Родригес билан тўқнаш келиши режалаштирилган эди, бироқ у жароҳати сабабли мусобақани тарк этди.

Турнирнинг иккинчи муҳим жанги энг енгил вазн тоифасида бўлиб, унда UFC собиқ чемпиони Брендон Морено Жозеф Моралес билан куч синашади. Шунингдек, асосий кардда UFC собиқ чемпиони, энг енгил вазн вакиласи Алекса Грассо франциялик Манон Фиоро билан жанг қилади.

Оғир вазн тоифасида UFC вақтинчалик чемпионлик камари учун собиқ даъвогар Кертис Блейдс ва Вальдо Кортес-Акоста ўртасида принципиал жанг бўлиб ўтади. Турнирнинг дастлабки қисмида (прелим) таниқли россиялик ярим ўрта вазн вакили Муслим Салихов иштирок этади, унга чилилик Игнасио Бахамондес рақиблик қилади.


Noche UFC турнирининг тўлиқ карди: асосий кард 

Ярим енгил вазн: Жан Сильва (№6) – Хосе Дельгадо (№15)

Энг енгил вазн: Брэндон Морено (№8) – Жозеф Моралес

Ярим енгил вазн: Томми Макмиллен – Марван Рахики

Аёллар ўта енгил вазн: Манон Фиро (№2) – Алекса Грассо (№3)

Супероғир вазн: Вальдо Кортес-Акоста (№5) – Кертис Блейдс (№6)

Ўта енгил вазн: Дэвид Мартинес (№8) – Дэн Иге


Прелим кард жанглари

Энг енгил вазн: Тим Эллиотт (№12) – Эдгар Чайрез (№15)

Ярим ўрта вазн: Игнасио Бахамондес – Муслим Салихов

Ўрта вазн: Юсри Белгаруи – Жорден Сантос

Енгил вазн: Драккар Клозе – Томас Гэнтт

Енгил вазн: Рафа Гарсия – Жун Чжу

Ярим енгил вазн: Шон Кинг – Жесси Росас

Аёллар ўта енгил вазн: Жей Жей Олдрич (№15) – Регина Тарин

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг