UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0

28 дек 21:47
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов 11-партияда дурангга имзо чекди. Ҳозирча у пешқадам + ЖАДВАЛ

Хабар берганимиздек, Польшанинг Варшава шаҳрида шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Бироз аввал 11-партия ўз якунига етди. Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов қора доналарда россиялик Владимир Федосеевга қарши мураккаб партияни ўтказди. Вазият рақиб фойдасига кўриниш олишига қарамай, 17 ёшли гроссмейстеримиз партияни дуранг билан якунлай олди. 

Ҳозирча Нодирбек турнир пешқадами бўлиб қолмоқда. Унинг ҳисобида 8,5 очко бор. Параллел ўтказилган Магнус Карлсен ва Ян Непомняший ўртасидаги партияда ҳам муроса танланди. Бу икки шахматчи яқинда жаҳон тожи учун матчда ўзаро тўқнаш келишганди. 

Бироздан сўнг Абдусатторов 12-турда ҳиндистонлик Гукеш Доммараджуга қарши қора доналарда ҳаракат қилади.   

12-тур:

Магнус Карлсен – Левон Аронян

Ян Непомнящий – Хикару Накамура

Гукеш Доммараджу – Нодирбек Абдусатторов

Александр Гришук – Фабиано Каруана

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг