23 окт 11:57
Янгиликлар
Шахмат
Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади
Украинанинг Natus Vincere (NAVI) киберспорт клуби ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов билан шартнома узайтирилганини расман эълон қилди.
У 2027 йилда ҳам клуб сафида халқаро турнирларда иштирок этади.
Абдусатторов NAVI сафига 2025 йил февралида қўшилган эди.
Шундан буён ўзбекистонлик шахматчи клуб номидан икки марта Esports World Cup мусобақасида қатнашди. У ҳар икки турнирда ҳам 5–8-ўринларни эгаллади.
Энди Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI шарафини ҳимоя қилади. Унинг навбатдаги Esports World Cup мусобақасида ҳам клуб сафида қатнашиши кутилмоқда.

Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар