UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41Майк Мэлотт UFC 336 турнирида иштирок этади 0 19:03Манба: Каннаваро Мексика ёки АҚШ клубларини бошқариш имкониятини кўриб чиқмоқда 0 18:25Guangzhou Challenger: Ҳумоюн Султоновни чорак финал остонасида тўхтатишди 0 17:44"У кучли зарба берадиган жангчи". Кавана жанг олдидан Рамазон Темиров ҳақида гапирди 0 16:55Жанибек Алимханули WBO камари учун жанг қилади 0 16:06"Сабаҳ" — жорий мавсум ушбу натижага эришган EЧЛдаги биринчи жамоа! 0 15:17Хргович Уордлига фаолиятини якунлашни маслаҳат берди 0 14:18Шакур Стивенсон Zuffa Boxing’дан кетганини эълон қилди 0 13:19Шожҳаҳон Эргашевни Озарбайжон ва Қирғизистондан жангга чорлашди 0 12:28Ламин Ямаль жорий мавсум Топ-5 лигаларда биринчи бўлиб ушбу натижага эришди 0 11:37Йэн Гэрри шу йилнинг охиригача яна жанг қилади — манба 0 09:46Жавоҳир Умматалиевнинг жанг санаси ва манзили ўзгарди 0 09:01Жаҳон чемпионатида қатнашадиган Ўзбекистон cпорт курашчилари маълум 0 20:46"Ғазалкент" клуби яна бир компания билан ҳамкорлик бошлаганини эълон қилди 0 19:00"Ортга йўл йўқ эди". Магомед Анкалаев Перейра қарши жангдаги мағлубият сабабини айтди 0

07 мар 11:31
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов: “Бу фақат бошланиши”

Прага шахмат фестивали "Мастерс" гуруҳи ғолиби Нодирбек Абдусатторов турнирдаги ғалабасидан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

Гроссмейстеримиз турнирни мағлубиятсиз якунлаб, 3 та ғалаба қайд этди. У айрим партияларда ҳатто кўпроқ очко олиш имконияти ҳам бўлганини таъкидлади (масалан, Винсент Кеймерга қарши баҳсда).

Сўнгги турдаги партия ҳақида эса Абдусатторов шундай деди:

“Бугун бошиданоқ дуранг ўйнашни режа қилгандим. Агар Йорден қора доналарда Парҳамга қарши ғалаба қозонганида, тай-брек бўларди. Мабодо буни уддалай олса, тай-брек ҳам жуда қизғин ўтарди”.

Нодирбекнинг сўзларига кўра, турнирнинг энг муҳим лаҳзаларидан бири 8-турдаги Давид Наварага қарши ғалаба бўлган. Айнан шу натижадан кейин турнирдаги вазият деярли ҳал бўлган.

Ҳозирда Абдусатторов "лайв" рейтингда 2780 кўрсаткич билан дунё рейтингида 4-ўринга кўтарилиб олди. Бироқ шахматчи рейтингга ортиқча эътибор қаратмаслигини айтди.

“Мен рейтинг ҳақида кўп ўйламасликка ҳаракат қиламан. Энг муҳими — барқарорлик. Карлсен ва Каруана узоқ вақтдан буён юқори даражада ўйнаб келаётгани ҳам айнан шунинг натижасидир”.

Шунингдек, Нодирбек турнир давомида отасининг ёнида бўлгани унга алоҳида мотивация берганини ҳам таъкидлади.

2026 йил режалари ҳақида гапирар экан, Абдусатторов учун энг муҳим мусобақалардан бири Ўзбекистонда ўтадиган Шахмат Олимпиадаси бўлишини айтди.

“Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Умид қиламанки, бу фақат бошланиши ва келажакда ҳам шу йўсинда давом этади”.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг