UZ

Сўнгги янгиликлар

20:13Усман Нурмагомедовнинг UFC`даги потенциал рақиби маълум 0 19:42Василий Ломаченконинг қачон рингга қайтиши аниқ бўлди 0 19:11Родри жароҳати сабабли "Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинини ўтказиб юборади 0 18:30Самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум 0 17:17Расман! Тим Цзю Эрисланди Лара билан WBA камари учун жанг қилади 0 17:06Ўзбекистонда 10 минг қадам юрган фуқаролар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин 0 16:35Рафинья де Мигелнинг ўлими ҳақида: "Бу ҳар ким билан содир бўлиши мумкин" 0 16:04Жалгасбай Бердимуратовнинг PFL Moscow турниридаги рақиби аниқ бўлди ПОСТЕР 0 15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0

10 авг 13:49
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов FIDE World Chess Cup мусобақасида қатнашади

Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерациясининг матбуот хизмати маълум қилди.

Гап шундаки, ФИДЕнинг Марказий Осиё 3.4 ҳудуди президенти Ҳусан Турдиалиев номидан ушбу ташкилот президенти Аркадий Дваркович номига бир неча бор илтимоснома юборилганди. Унга кўра шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, халқаро гроссмейстер, бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиби Нодирбек Абдусатторовнинг сўнгги йилларда кўрсатган натижалари ҳамда унинг имкониятларини ҳисобга олиб, FIDE World Chess Cup мусобақасида қатнашишга муносиб номзод эканлиги аниқ фактлар билан асослаб берилганди.

Маълумки, ушбу мусобақага белгиланган квоталардан ташқари ФИДЕ президенти ҳам 5 нафар иштирокчини мустақил тавсия этиш ҳуқуқига эга. Улардан 4 нафари аллақачон маълум бўлиб улгурган, аммо охирги ўрин учун асосий даъвогарлар орасида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳамда Ҳиндистон вакили Ниҳал Сарин номзоди илгари сурилаётган эди.

Қилинган ҳаракатлар натижаси ўлароқ халқаро гроссмейстер Юдит Полгар, халқаро гроссмейстер Владимир Крамник, ФИДЕ ижрочи директори, халқаро гроссмейстер Виорел Балаган бошчилигидаги Комиссия Ҳиндистон вакили Ниҳал Сарин ҳамда ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторовларнинг натижаларини кўриб чиқиб, унга кўра халқаро гроссмейстер Нодирбек Абдусатторовни FIDE World Chess Cup турнирида иштирок этишга тавсия қилди. Шу тариқа ватандошимиз ушбу нуфузли беллашувда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Маълум бўлишича, мусобақа 9 сентябрдан 4 октябрга қадар Россия Федерациясининг Ханты-Мансийск шаҳрида бўлиб ўтади. Таъкидлаш жоиз, нуфузли турнирда Ўзбекистон номидан шахмат бўйича 17-жаҳон чемпиони, халқаро гроссмейстер Рустам Қосимжонов ҳам иштирок этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг