UZ

Сўнгги янгиликлар

14:39Мэнни Пакьяо Мейвезер — Кроуфорд эҳтимолий жангида ким ютишини айтди 0 14:17"Бу менинг тақдирим". Пимблетт — UFC чемпионлиги ҳақида гапирди 0 13:51"Онам мени ўлдиради. Аммо 10 миллион доллар учун тайёрман". Гэтжи — BKFC’да жанг қилиш ҳақида 0 13:25"Реал" Жозе Моуринью бўйича қарор қабул қилди 0 13:02"У билан Осиё ўйинларида учрашамиз". Қозоғистонлик боксчи Абдумалик Халоков ҳақида гапирди 0 12:39Хоккей. Ўзбекистон бугун гуруҳдаги сўнгги ўйинини ўтказади 1 12:18"Бу хато эди". Двалишвили нега Янга қарши реваншга тайёр эмаслигини тушунтирди 0 11:57"Бавария" футболчиси жароҳат сабаб узоқ муддат майдондан четда қолади 0 11:36Гильберт Бёрнс ММАдаги фаолиятини якунлади + ФОТО 0 11:15The Guardian: “Синдаров Магнус Карлсенни классик шахматга қайтириши мумкин" 0 10:54Хамзат Чимаев шартнома имзолади + ПОСТЕР 0 10:33Рустам Лутфуллин Криштиану Роналду жамоаси иштирокидаги ўйинда ҳакамлик қилади 0 10:12UFC Fight Night 273: 100 000 ва 25 000 долларлик бонуслари кимларга насиб қилди? 0 09:51Ҳиндистон мағлуб этилди, 1/2 финалдаги рақиб Мўғулистон! 0 09:30Олтита финиш қайд этилган UFC Fight Night 273 турнирининг барча натижалари 0

13 апр 17:59
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсен ҳақида гапирди

Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов блиц-интервьюда иштирок этди.

— Ўзингизни шахматчи сифатида қандай таърифлайсиз?

"Мен ўзимни агрессив ўйин услубига эга ўйинчи деб биламан. Ҳар бир партияда охиригача курашиш ва босим остида ҳам тўғри қарор қабул қилиш — менинг асосий кучли томонларим".

— Севимли дебютингиз қайси?

"Менинг энг севимли дебютим Руй Лопез (Испанча партия деб ҳам аталади)". 

— Нима учун айнан шу дебютни ёқтирасиз?

"У жуда кўп қиррали, тарихий меросга эга ва замонавий шахмат стратегиясида ҳам муҳим ўрин тутади. Кўплаб буюк чемпионлар шу дебютга таянишган".

— Ўз ўйинларингизни яна қайси томондан кучайтиришни хоҳлайсиз?

"Ўйиннинг якуний қисми — эндшпильни ривожлантириш. Магнус Карлсен каби чуқур техникага эга бўлишни истайман"

— Сизни илҳомлантирган шахматчи ким?

"Мени энг кўп илҳомлантирган шахматчи — Гарри Каспаров. Унга ҳавас қиламан ва унинг ўйин услубидан ўрнак олишга ҳаракат қиламан".

— Энг кучли рақибингиз ким бўлган?

"Албатта, Магнус Карлсен. У барча даврларнинг энг кучли шахматчиларидан бири, ҳали ҳам юқори савияда ўйнамоқда".

— Онлайн ёки офлайн шахмат, сиз қайси бирини афзал кўрасиз?

"Мен офлайн шахматни афзал кўраман, чунки онлайн шароитда рақибнинг юз ифодалари, ҳиссиётлари кўринмайди. Жонли баҳсда эса рақибнинг реакцияларидан ҳам фойдаланиш мумкин".

— Ҳозиргача эришган энг катта ютуғингиз қайси?

"2021 йилда жаҳон рапид чемпионлигига эришишим ва илк бор олтин медал олишим — ҳозиргача менинг энг катта ютуғим".

— Келажакдаги энг катта мақсадингиз нима?

"Болаликдан бери дунёда биринчи рақамли шахматчи бўлишни орзу қиламан. Бу ҳар қандай топ ўйинчининг энг олий мақсади".

— Бу мақсадга эришиш қийин бўлмайдими?

"Албатта, осон эмас. Олдинда жуда катта меҳнат ва синовлар кутиб турибди. Лекин мен бунга тайёрман ва олдинга интилишдан тўхтамайман", дейди Абдусатторов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг