UZ

Сўнгги янгиликлар

20:52Фомин Хитойдаги M25 турнирининг чорак финалига чиқди 0 20:21Тарихда илк бор! Жавоҳир Синдаров дунёнинг Топ-3 шахматчиси! 0 19:50ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов терма жамоанинг ноябрдаги рақиблари масаласига ойдинлик киритди 0 19:19IBA ЖЧ-2027 учун мукофот жамғармаси эълон қилди 0 18:48Сибирцев Остонада ўтаётган Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилди 0 18:17Исроил Мадримовнинг вазнида WBC рейтинги янгиланди 0 17:46Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади 0 17:15Мағлубиятсиз Фарид Башарат UFC ростеридан чиқарилди 0 16:44UFC президенти Раҳмонов ва мағлубият нималигини билмай келаётган нокаутчи ўртасидаги жанг ҳақида баёнот берди 0 16:13Дэвид Бенавидес Биволни танқид қилди 0 15:42Мбаппе Лео Мессидан ўтиб кетди 0 15:11Жан Сильва: "Пратес билади, агар Махачевга зарба берса, жанг якунланади" 0 14:40Кормье Перейранинг даъволарига жавоб қайтарди: "Дўст деб ўйлагандим" 0 14:09Алекс Перейра Павлович билан жангни эмас, чемпионлик камари учун курашишни кутганини айтди 0 13:38Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари кечаги баҳсдаги ҳаракатларига неча баҳо олишди? 0

22 фев 08:05
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов номдор рақибларини мағлубиятга учратди

Хабарингиз бор, шу кунларда “Airthings Masters” онлайн мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 150 минг АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур турнирда сайёрамизнинг энг кучли гроссмейстерлари иштирок этяпти. Улар орасида ҳамюртимиз, рапид йўналиши бўйича амалдаги ва шу билан бирга энг ёш жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов (2651) ҳам бор.

Кеча тунда дунёнинг 16 нафар кучли гроссмейстерлари яна 4 та партияда ўзаро дона суришди ва қувонарлиси, Абдусатторов ўтказилган партияларида мағлубиятга учрамади. Аксинча, рейтингда ўзидан юқорида турган номдор рақибларидан очко тортиб олди. 

Ёш гроссмейстеримиз 9-турда ҳиндистонлик Прагнанандха (2612) билан дуранг ўйнади. 10-турда вьетнамлик Лием Куанг Ле (2709) устидан чиройли ғалабага эришди. Кейин мусобақа жадвалида 3-ўринда бораётган канадалик Эрик Хансен (2606)ни мағлубиятга учратди. 12-турда эса хитойлик Лирен Динг (2799) билан муросага келди. Нодирбек 4 та партияда 2 ғалаба ва 2 дуранг қайд этди. 

Маълумот учун, 16 халқаро гроссмейстер иштирокидаги мусобақа рапид йўналишида ўтказаётган бўлиб, дастлаб иштирокчилар 15 турдан иборат саралаш босқичида ўзаро куч синашади. Шахматчилар тўплаган ҳар бир очкоси учун 250 доллардан мукофот олишади. Саралаш босқичи якунига кўра энг яхши натижа қайд этган 8 нафар шахматчи плей-офф босқичида ғолиблик учун кураш олиб боради. Бу босқичда ҳар бир ўйин муҳим аҳамиятга эга ва ютқазган шахматчи учун мусобақа тугайди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Польшада ўтказилган жаҳон чемпионатида Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсенни шов-шувли тарзда мағлубиятга учратган эди. Ўша ғалаба тасодифий бўлмагани кечаги учрашувда ўз исботини топди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
22 фев 10:19:10
Maksad
"Маълумот учун, 16 халқаро гроссмейстер иштирокидаги мусобақа рапид йўналишида ўтказаётган бўлиб, дастлаб иштирокчилар 15 турдан иборат саралаш босқичида ўзаро куч синашади. Шахматчилар тўплаган ҳар бир очкоси учун 250 доллардан мукофот олишади. Саралаш босқичи якунига кўра энг яхши натижа қайд этган 8 нафар шахматчи плей-офф босқичида ғолиблик учун кураш олиб боради. Бу босқичда ҳар бир ўйин муҳим аҳамиятга эга ва ютқазган шахматчи учун мусобақа тугайди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Польшада ўтказилган жаҳон чемпионатида Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсенни шов-шувли тарзда мағлубиятга учратган эди. Ўша ғалаба тасодифий бўлмагани кечаги учрашувда ўз исботини топди." Ҳар куни шу маълумотни қайтаравермасдан, ким нечанчи ўриндалигини ҳам ёзинглар, барака топгирлар...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг