UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51Исроил Мадримов илк бор Теренс Кроуфорд билан юзма-юз келди (ФОТО) 0 22:43Исроил Мадримов: "Мен Спенс эмасман. Бу менинг дивизионим" 0 22:35РАСМАН: Исроил Мадримов бокс юлдузи Теренс Кроуфордга қарши жанг қилади 0 20:56Футзал. Ўзбекистон камбэк амалга ошириб, Вьетнамни мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди 0 20:36Навбат Душанбе "Катта Дубулға" турнирига. Терма жамоамиз Тожикистонга қандай таркибда боради? 0 20:15"Ринг қироли": Англиялик энг ёш чемпионнинг аянчли тарихи (Мутолаа учун) 0 19:52Жокович Надаль ҳақида: "Афсона билан ҳали 1-2 та турнирда учрашишга умид қиламан" 0 19:31Жон Жонс катта танаффусдан сўнг яна машғулотларга қайтди 0 19:10АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди 0 18:48Гэтжи Холлоуэй билан жанг ҳақида: "Афсусда эмасман" 0 18:27Шин Шимкентда муваффақиятли старт олди 0 18:06Майкл Чендлер Махачев - Порье жанги учун ўз тахминини айтди 0 17:45U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди 0 17:24UFC Испаниядаги турнирини қачон ва қаерда ўтказиши айтилди 0 17:03The Ring P4P рейтинги янгиланди. Хейни рейтингни тарк этди, Мадримовнинг рақиби эса пешқадам 0

02 апр 05:25
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов ўзбек шахматчилари орасида яна бир тарихий натижа қайд этди

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) 2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра дунё шахматчиларининг янги рейтингини эълон қилди.

Қувонарлиси, тарихда илк бор ўзбек шахматчиси дунё рейтингининг Топ-4'талигига кирди. Аслида 19 ёшли Нодирбек Абдусатторов февраль ойидаёқ Топ-10`таликка кириб, ўзбек шахматчилари учун рекордни янгилаган эди. Унинг ўзи кеча эълон қилинган янги рейтингда ўша рекордни янгилаб қўйди. Бунгача ўзбек шахматидаги энг яхши натижа Рустам Қосимжоновга тегишли бўлиб, у 2715 очко билан жаҳон рейтингида 11-ўринда қайд этилганди. 

Яқинда Prague Chess Festival ғолиби бўлган Нодирбек 2765 очко билан 4-ўринга кўтарилди. Бу Топ-10`таликдаги энг катта ўсиш бўлди. Рейтингни ҳамон жаҳон чемпиони Магнус Карлсен бошқармоқда. Норвегиялик гроссмейстер Самарқандда ўтган рапид ва блиц йўналиши бўйича FIDE жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритиб, ҳар икки йўналишда ўз чемпионлигини ҳимоя қилганди. 

Америкалик гроссмейстерлар Фабиано Каруана янгиланган рейтингда иккинчи, Ҳикару Накамура учинчи ўринни банд этган. Топ-10`таликдан Динг Лирен (Хитой), Алиреза Фирузжа (Франция), Ян Непомняший (Россия), Уэсли Со (АҚШ), Аржун Эригаиси (Ҳиндистон) ва Йи Вей (Хитой) жой олган. Вишванатан Ананд 11-ўринда қайд этилган.    


Янгиланган FIDE рейтинги (Топ-10):

1. Магнус Карлсен (Норвегия, 2830)

2. Фабиано Каруана (АҚШ, 2803)

3. Ҳикару Накамура (АҚШ, 2789)

4. Нодирбек АБДУСАТТОРОВ (Ўзбекистон, 2765)

5. Динг Лирен (Хитой, 2762)

6. Алиреза Фирузжа (Франция, 2760)

7. Ян Непомняший (Россия, 2758)

8. Уэсли Со (АҚШ, 2757)

9. Аржун Эригаиси (Ҳиндистон, 2756)

10. Йи Вей (Хитой, 2755)


Ўзбек шахматчиларининг рейтингдаги ўрни:

4. Нодирбек Абдусатторов (2765)

48. Рустам Қосимжонов (2685)

50. Жавоҳир Синдаров (2684)

69. Нодирбек Якуббоев (2665)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг