UZ

Сўнгги янгиликлар

11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0

11 фев 13:30
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов қатнашаётган турнирнинг мукофот жамғармаси қанча?

Хабарингиз бор, шу кунларда Германиянинг Гамбург шаҳрида шахмат бўйича нуфузли "Freestyle Chess G.O.A.T Challenge" турнири бўлиб ўтмоқда.

Дунёнинг кучли саккиз нафар гроссмейстери дона сураётган Фишер шахмати бўйича мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 200 000 АҚШ долларини ташкил этади. Чемпион 60 000 долларга эга чиқади. Иккинчи ўрин соҳиби 40 000, кучли учликдан жой олган гроссмейстер эса 30 000 долларни қўлга киритади. Сўнгги ўринни галлаган шахматчи ўз ҳамёнини 8 000 АҚШ долларига бойитиб олади. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада Нодирбек Абдусатторов ҳам муваффақиятли одимлаяпти. Кеча ҳамюртимиз саралаш босқичининг сўнгги 7-турида амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни мағлубиятга учратиб, плей-оффга 1-ўрин билан йўл олди. 

Турнир регламентига кўра, саралаш босқичи ғолиби плей-оффда сўнгги 8-ўрин соҳиби билан ўйнайди. Бугун 1/4 финалда Абдусатторов 7 та учрашувнинг 6 тасида мағлубиятга учраб, фақат биттасида дуранг ўйнаган хитойлик Дин Лижэнга қарши дона суради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг