UZ

Сўнгги янгиликлар

21:06Диёра Келдиёрова иштирок этадиган Aktau Asian Open 2026 турнирига қуръа ташланди 0 20:25“Анжи” собиқ бош мураббийи “Ғазалкент”га таклиф этилди 0 19:54"Бу жангни беш мартача қайта кўрдим". Сауль Альварес Кроуфорддан учралган мағлубият ҳақида гапирди 0 19:23"Топурия энди аввалгидек бўла олмайди" - Пэдди Пимблетт 0 18:52Фьюри ва Жошуа WBA Super камари учун жанг қилади — Фрэнк Уоррен 0 18:21Бундеслигада сермаҳсуллик рекорди ўрнатилди 0 17:50Баҳодир Жалолов жанг қиладиган Лондондаги бокс оқшомининг тўлиқ карди билан танишинг 0 17:19Фомин Хитойдаги турнирининг 1/2 финалида ўйнайди 0 16:48Волкановски фаолиятидаги сўнгги жангни кимга қарши ўтказмоқчи эканини айтди 0 16:17"Ризеспор" матбуот хизмати Ҳусниддин Алиқулов ҳолати бўйича расмий маълумот берди 0 15:46Шара Буллет собиқ UFC чемпионига қарши жанг қилади 0 15:15Жаҳон чемпионати старт олмоқда, бугун икки боксчимиз рингга чиқади 0 14:44Фьюрининг менежери: "Саудия Арабистони энди бундай катта маблағ сарфламайди" 0 14:13Апелляция муваффақиятсиз чиққан тақдирда "Сити" 7-10 йилга Еврокубоклардан четлатилиши мумкин 0 13:42Классик шахматда катта ўзгариш: партиялар вақти қисқариши мумкин! 0

03 июл 11:08
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов Руминия турнири 6-турида Гири билан ўйнади + ФОТО

Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида шахмат бўйича "Grand Chess Tour" серияси доирасидаги "Superbet Chess Classic Romania" турнир давом этмоқда.

Ўз ичига 5 та турнирни жамлаган ушбу нуфузли шахмат мусобақасининг умумий мукофот жамғармаси 1,5 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Унда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов (2766) ҳам ўз маҳоратини намойиш этяпти. Кеча 6-турда у оқ доналарда Аниш Гири (Нидерландия, 2745)га қарши баҳс олиб борди ва яна дурангга имзо чекди.   

Турнирнинг биринчи рақамли иштирокчиси Фабиано Каруана (АҚШ, 2805) ҳам оқ доналарда FIDE байроғи остида ўйнаётган россиялик Ян Непомняший билан муросага келди. Ушбу турда биргина франциялик Алиреза Фирузжа ғалабага эришди. У америкалик Уэсли Содан устун келди. Қолган партияларда томонлар дурангга имзо чекишди. 

6-турдан сўнг турнир жадвалида Каруана 4 очко билан якка пешқадамликни давом эттирмоқда. Фирузжа, Праггнанандҳа ва Гукеш ҳисобида 3,5 тадан очко бор. Нодирбек Абдусатторов 2,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 8-ўринни эгаллаб турибди. Уэсли Со ва Аниш Гири ҳисобида ҳам 2,5 очкодан бор. Бугун Нодирбек 7-турда қора доналарда айнан Сога қарши баҳс олиб боради. 

Маълумот учун, "Superbet Chess Classic Romania" турнирининг мукофот жамғармаси 350 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Чемпион гроссмейстер 100 000 долларни қўлга киритади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг