UZ

Сўнгги янгиликлар

00:24Баҳодир Жалолов эртанги жанги олдидан англиялик рақиби билан биринчи марта юзма-юз келди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 21:06Диёра Келдиёрова иштирок этадиган Aktau Asian Open 2026 турнирига қуръа ташланди 0 20:25“Анжи” собиқ бош мураббийи “Ғазалкент”га таклиф этилди 0 19:54"Бу жангни беш мартача қайта кўрдим". Сауль Альварес Кроуфорддан учралган мағлубият ҳақида гапирди 0 19:23"Топурия энди аввалгидек бўла олмайди" - Пэдди Пимблетт 0 18:52Фьюри ва Жошуа WBA Super камари учун жанг қилади — Фрэнк Уоррен 0 18:21Бундеслигада сермаҳсуллик рекорди ўрнатилди 0 17:50Баҳодир Жалолов жанг қиладиган Лондондаги бокс оқшомининг тўлиқ карди билан танишинг 0 17:19Фомин Хитойдаги турнирининг 1/2 финалида ўйнайди 0 16:48Волкановски фаолиятидаги сўнгги жангни кимга қарши ўтказмоқчи эканини айтди 0 16:17"Ризеспор" матбуот хизмати Ҳусниддин Алиқулов ҳолати бўйича расмий маълумот берди 0 15:46Шара Буллет собиқ UFC чемпионига қарши жанг қилади 0 15:15Жаҳон чемпионати старт олмоқда, бугун икки боксчимиз рингга чиқади 0 14:44Фьюрининг менежери: "Саудия Арабистони энди бундай катта маблағ сарфламайди" 0 14:13Апелляция муваффақиятсиз чиққан тақдирда "Сити" 7-10 йилга Еврокубоклардан четлатилиши мумкин 0

01 июл 10:26
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов Руминия турнири етакчиларининг бири билан муросага келди

Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида шахмат бўйича "Grand Chess Tour" серияси доирасидаги "Superbet Chess Classic Romania" турнир давом этмоқда.

Ўз ичига 5 та турнирни жамлаган ушбу нуфузли шахмат мусобақасининг умумий мукофот жамғармаси 1,5 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Унда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов (2766) ҳам ўз маҳоратини намойиш этяпти. Кеча 5-турда у қора доналарда Доммаражу Гукеш (Ҳиндистон, 2763)га қарши баҳс олиб борди ва дурангга имзо чекди.   

Турнирнинг биринчи рақамли иштирокчиси Фабиано Каруана (АҚШ, 2805) франциялик Максим Вашье-Лаграв билан дуранг ўйнади. Кечаги барча партияларда дуранг натижа қайд этилгани эътиборга молик ҳолат. Бешинчи турдан сўнг Каруана 3,5 очко билан якка пешқадам бўлиб турибди. Ҳиндистонликлар Рамешбабу Прагнандҳа ва Доммаражу Гукеш 3 очко билан кучли учликка якун ясашган.  

Бугун турнирда дам олиш куни сифатида эълон қилинган. Олтинчи тур партиялари эртага, 2 июль куни ўйналади. Абдусатторов ҳозирча 2 очко билан 8-ўринни эгаллаб турибди. 

Маълумот учун, "Superbet Chess Classic Romania" турнирининг мукофот жамғармаси 350 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Чемпион гроссмейстер 100 000 долларни қўлга киритади. 

Турнир иштирокчилари: Фабиано Каруана (АҚШ, 2805), Ян Непомнящий (FIDE, 2770), Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2766), Доммаражу Гукеш (Ҳиндистон, 2763), Уэсли Со (АҚШ, 2757), Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон, 2747), Аниш Гири (Нидерландия, 2745), Алиреза Фирузджа (Франция, 2737), Максим Вашье-Лаграв (Франция, 2732), Богдан-Даньел Дяк (Руминия, 2680).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг