UZ

Сўнгги янгиликлар

18:50Мадримов ўз ўрнини сақлаб қолган The Ring рейтингининг кучли учлигида ўзгаришлар бўлди 0 18:19Каратэ WKF. Жавоҳир Жаҳонгиров жаҳон чемпиони! 0 17:48"Реал" қишда янги футболчилар сотиб оладими? Моуринью жавоб берди 0 17:17Адесанья ва Шара Буллет жанги ноябрда Қатарда ўтказилиши мумкин — манба 0 16:45Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов жанг қиладиган Душанбедаги ACA 209 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:12Бугун беш нафар боксчимиз жаҳон чемпионатидаги ўз юришини бошлайди 0 15:30Португалия футбол федерацияси Роналду бўйича ўз позициясини маълум қилди 0 14:43Пэдди Пимблетт кейинги жангини 2027 йил баҳорида ўтказиши мумкин 0 14:05Накамура Синдаровга жаҳон чемпионати олдидан ёрдам беряптими? 0 13:27Бугун Баҳодир Жалолов жанг қилади (тўлиқ кард) 0 12:45Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор 0 12:12"Бу осон эмас". Сехудо Ян ва Двалишвили ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 11:30Бугун Тошкентда юлдузли кардга эга IBA Nomad 16 турнири бўлиб ўтади (Тўлиқ кард) 0 10:44Шоҳжаҳон Эргашев, Умар Кремлёв, "Сатурн" ва бошқалар. IBA Nomad турнири олдидан face-to-face ва вазн ўлчаш маросими ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 10:13Алишер Усмонов АПЛ жамоасини сотиб олмоқчи — talkSPORT 0

27 июн 11:22
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов Руминия турниридаги иштирокини бошлади

Кеча Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида шахмат бўйича "Grand Chess Tour" серияси доирасидаги "Superbet Chess Classic Romania" турнири старт олди.

Ўз ичига 5 та турнирларни жамловчи ушбу нуфузли шахмат мусобақасининг умумий мукофот жамғармаси 1,5 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Мазкур мусобақада ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов (2766) ҳам ўз маҳоратини намойиш эта бошлади. Кеча 1-турда у оқ доналарда ҳаракат қилиб, ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳа (2747) билан дурангга имзо чекди. 

Биринчи турнинг икки партиясида ғалаба қайд этилди. Турнирда биринчи рақам остида сараланган америкалик Фабиано Каруана қора доналарда ўйнашига қарамай, франциялик Алиреза Фирузджани таслим этди. Ҳиндистонлик Доммаражу Гукеш эса мезбон шахматчи Богдан-Даньел Дякдан устун келди. Қолган партияларда томонлар муросага келишди. 

Маълумот учун, "Superbet Chess Classic Romania" турнирининг мукофот жамғармаси 350 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Чемпион гроссмейстер 100 000 долларни қўлга киритади.

Турнир иштирокчилари: Фабиано Каруана (АҚШ, 2805), Ян Непомнящий (FIDE, 2770), Нодирбек Абдусатторов  (Ўзбекистон, 2766), Доммаражу Гукеш (Ҳиндистон, 2763), Уэсли Со (АҚШ, 2757), Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон, 2747), Аниш Гири (Нидерландия, 2745), Алиреза Фирузджа (Франция, 2737), Максим Вашье-Лаграв (Франция, 2732), Богдан-Даньел Дяк (Руминия, 2680).

1-тур натижалари. Фирузджа – Каруана 0-1, Гукеш – Дяк 1-0, Абдусатторов – Прагнанандха, Вашье-Лаграв – Непомняший, Гири – Со партияларида дуранг қайд этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг