UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26ЕЧЛнинг олти карра ғолиби Тошкентга келмади 0 17:55Сакен Бибосинов оғир жароҳат сабаб шифохонага ётқизилди 0 17:24Тошкентда илк бор стол тенниси бўйича Осиё чемпионати ўтказилади 0 16:53Ян Непомняшчий Синдаров - Гукеш ўйинига тахмин билдирди 0 16:22"Пахтакор" ва "Нефтчи"нинг Саудия Арабистони клублари билан ўзаро ҳисоб-китоби 0 15:51Ўзбекистон гимнастлари Роттердамдаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 15:20Евлоев Волкановскига қарши жангда UFC`нинг ноёб рекордини ўрнатиши мумкин 0 14:49Ферстаппен Сингапур Гран-присида илк бор ғалаба қозонди 0 14:18Ўзбек клубларининг "Ал Насср" билан ўйинлардаги статистикаси қандай? 0 13:47Осиё ўйинларида ғалаба қозонган Жасурбек Жайсунов Париж Гран-присида ҳам шоҳсупага кўтарилди! 0 13:16Жон Жонс UFC`га қайтишни ҳали ҳам истисно этмаяпти 0 12:45"Бағрикенг эркак". Райан Гарсия Арнольд Шварценеггер билан учрашди (ФОТО) 0 12:14Элит ОЧЛ. Бугун икки клубимиз Саудия Арабистони жамоалари билан ўйнайди 0 11:43Нодирбек Абдусатторов: “Жавоҳир ниҳоятда истеъдодли, ҳатто мендан ҳам” 0 11:12Бивол ўзи учун энг муҳим уч рақибни айтди 0

13 авг 13:47
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов Saint Louis Rapid & Blitz турниридаги иштирокини бошлади

АҚШнинг Миссури штати Сент-Луис шаҳрида шахмат бўйича дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари иштирокида нуфузли турнир старт олди.

Saint Louis Rapid & Blitz мусобақаси "Grand Chess Tour" лойиҳаси доирасидаги тўртинчи турнир бўлиб, унинг мукофот жамғармаси 175 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Кеча бошланган турнирнинг ғолиб ва совриндорлари 16 август куни маълум бўлади. Бош соврин учун биринчи рақамли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам курашга киришди.  

Турнир айланма форматда, рапид ва блиц йўналишларида вақт назоратида ўтказиляпти. Гроссмейстерлар 9 тур рапид. 18 тур блиц йўналишида ўзаро дона суришади. Мусобақанинг дастлабки уч куни рапид, қолган икки куни блиц баҳслари ташкил этилади. Рапид қисмидаги ғалабага 2, дурангга 1 очко берилади. 

Турнир иштирокчилари: Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон), Левон Аронян, Фабиано Каруана, Ҳикару Накамура, Леньер Домингес, Уэсли Со (ҳаммаси АҚШ), Максим Вашье-Лаграв, Алиризо Фирузжа (иккиси Франция), Ян Непомняший (FIDE), Рамешбабу Прагнанандҳа (Ҳиндистон)

Мусобақанинг илк куни шахматчилар 3 та турда тўқнаш келишди. Нодирбек Абдусатторов 1 тадан ғалаба, дуранг ва мағлубият қайд этди. Ҳамюртимиз мезбонлар вакили Ҳикару Накамурани мағлуб этишни уддалади. Франциялик Максим Вашье-Лагравга имкониятни бой берди. Леньер Домингез билан муросага келди. У 3 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 5-ўринни эгаллаб турибди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг