UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0

29 сен 08:04
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов Шуша турнирида иккинчи ўринни эгаллади + ФОТО

Озарбайжоннинг Шуша шаҳрида шахмат бўйича Вугар Гашимов хотирасига бағишлаб ўтказилган анъанавий мусобақа ўз якунига етди.

Мусобақа рапид ва блиц йўналишларида ўтказилиб, ғолиб ва совриндорлар икки турнирнинг умумий натижалари йиғиндисига кўра аниқланди. Ўз тарихида 10-маротаба ташкил этилган ушбу нуфузли турнирда жами 8 нафар гроссмейстер, улар қаторида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этди. Мамлакатимизнинг биринчи рақамли шахматчиси мазкур мусобақанинг 2022 йилги чемпиони ҳисобланади. 

Нодирбек блиц баҳсларида ажойиб натижа қайд этди. У 10 очко жамғариб, блиц йўналишида 1-ўринни эгаллади. Россиялик Ян Непомняший иккинчи, ҳиндистонлик Аравиндҳ Читамбарам учинчи ўринни банд этди. Абдусатторов рапид баҳсларида 8 очко билан 4-поғонадан жой олди. Унинг умумий турнир чемпионлиги учун бир очко етмай қолди. Нодирбекдан бир очко кўп жамғарган Ян Непомняший 10-юбилей турнир чемпионига айланди. 

Маълумот учун, норвегиялик Магнус Карлсен турнирнинг 4 карра ғолиби ҳисобланади. Шахрияр Мамедьяров икки бор чемпионликка эришган бўлса, Фабиано Каруана (АҚШ), Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) ва Видит Сантош (Ҳиндистон) бир маротабадан бош совринга эга чиққан. Чемпионлар сафига FIDE байроғи остида ўйнаган россиялик Ян Непомняший ҳам қўшилди.       

Дарвоқе, Нодирбек Абдусатторов Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасидан Тошкентга қайтиб, аэропортда ташкил этилган тақдирлаш маросимида қатнашиб, ҳатто уйига ҳам бормай, яна самолётда Бокуга жўнаб кетганди. Чарчоқ аломатларига қарамай, ёш гроссмейстеримиз Вугар Гашимов хотира турнирида жуда яхши натижа кўрсатди. Ян Непомняший эса Шахмат Олимпиадасида иштирок этмади ва Бокуга ҳар томонлама кучга тўлган ҳолда келганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг