UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30Арман Царукян UFCдан допинг-тест учун махсус куртка олди 0 15:51Месси учун 500 млн: ақл бовар қилмас трансфер тафсилотлари ошкор бўлди 0 15:10Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон шахматчиларининг иккинчи кунги ўйинларидан ОНЛАЙН НАТИЖАЛАР 0 14:46Расман: Ўзбекистон бокс терма жамоасининг Осиё ўйинларида иштирок этувчи таркиби эълон қилинди 0 14:32Триатлончиларимизнинг Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинлари учун таркиби маълум. Француз спортчимиз ҳам Японияга боради 0 13:45Осиё ўйинлари. Ўзбекистон аёллар МТЖ Хитой билан дуранг ўйнади 0 13:14Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. Бугунги рақибларимиз ва жуфтликлар билан танишинг 0 12:53Бобур Абдулазизов илк бор Тошкентда ўтказиладиган IBA Nomad турнирида жанг қилади. Рақиб эски таниш (ПОСТЕР) 0 12:05Ҳиндистон шахмат терма жамоаси Самарқандда ташкилий муаммога дуч келди 0 11:22Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди 0 09:45Оксана Чусовитина ҳам Осиё ўйинларига боради! 0 22:05Аичи-Нагоя. Замонавий бешкурашчиларимиз Осиё ўйинларидаги иштирокини бошлашди 0 21:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Олтита терма жамоамиз ҳам мусобақани ғалаба билан бошлади 0 19:02Макгрегор Холлоуэйга қарши жангдаги мағлубиятдан норози 0 18:24"Насаф"нинг Осиё Чемпионлар Лигаси 2 мусобақаси 1-туридаги рақиби ҳақида 0

26 авг 15:28
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Ногиронларга ўйин майдончаси қурадиган, ўлган милиция ходимларининг оилаларига кўмак берадиган ҳамда ажойиб севги тарихига эга олийжаноб Дастин Порье

Теглар :  Дастин ПорьеUFC
Енгил вазн тоифасида вақтинчалик UFC чемпиони Дастин Порьенинг спортдаги фаолиятини жуда яхши биламиз, бугун спортчининг ажойиб шахсий ҳаёти ҳақидаги маълумотларни тақдим этамиз.

Дастин аёли Жоли билан узоқ мактаб даврида танишган, улар шу вақтдан бери биргалар. Уларнинг гўзал қизлари бор.



Дастин Порье - севги учун идеал вариант. Порьенинг оиласи Жолини 14 ёшидан бери танишади. Дастин севгилисига мактабни битириши билан уйланади. Ўшандан бери улар бирга.


“Усиз мен ҳозиргидек ҳолатда бўлмасдим. У менинг - қоям. Жоли менинг омадим. Мен учун у шахсий қизиқишларидан воз кечган. У учун боримни беришга тайёрман”,-деган эди Дастин аёли ҳақида.


Ёш оила ёлғиз қизлари Ноэли Паркер Порьега ғамхўрлик қилишади. Дастин Хабибга қарши жангидан бир ҳафта аввал Жоли билан турмуш қурганига ўн йил бўлади.



Мана бу эса вақтинчалик чемпионга ҳақиқий куч бериши аниқ. Порье ҳамда Жолининг яна бир муҳим ишлари бор.


Улар «Соғлиқ учун кураш» хайрия фондига эгалик қилишади. Дастиннинг UFCда иштирок этган барча буюмлари сотилади ҳамда барча пул маблағлар шу фондга ўтказилади. Дастин ушбу фондга 2011 йилда асос солган. У Эдди Альваресга қарши жангидан сўнг уйидаги барча UFC анжомларини сотишга қарор қилади ҳамда сотиб юборилган буюмларнинг пулларига 3000 инсонга егулик харид қилади. Шундан буён Порье доимий равишда ҳар бир жангидан сўнг буюмларини сотиб юборади.



«Соғлиқ учун кураш» фондининг асосий йўналишлари:

- Лафайеттедаги ўғриликда жиноятчиларга қарши курашиб вафот этган милиция ходимларининг оила аъзоларига кўмак бериш.

- Лафайеттедаги мактабларга компьютер ҳамда сумкаларни совға сифатида бериш.

- Ногирон болаларга ўйин майдончаларини қуриш билан шуғулланиш.



«Менга бундай бахт берилганидан жуда ҳам хурсандман»,-деди Дастин қилаётган ишлари ҳақида. «Соғлиқ учун кураш» фонди шунингдек оқ қон билан касалланган беморларга ёрдам бериш билан ҳам шуғулланади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
26 авг 22:17:57
Элдор Сафаров
Кейинги жангларига мухлислик киламан факат бунисигамас.
+1   
26 авг 22:02:33
San'at Adambayev
Yaxshi inson ekan, lekin baribr Habibga muxlislik qlamiz
+1   
26 авг 17:08:08
Ilhom Abdullayev
Adminlar malol kemasa Poreni janglari xaqida ko'proq malumot beringlar kimlar bn jang qilgan kimga yutqazgan oldindan rahmat
   
26 авг 22:18:21
Элдор Сафаров
Кейинги жангларига мухлислик киламан факат бунисигамас.
   
26 авг 16:59:31
Jalol Axmedov
Qoyil haqiqiy inson
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг