UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

06 июн 19:48
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Нокаут қилмасанг, ғалаба рақибники бўлади! Ёхуд UFC ҳакамлари асосий ролга чиққанда...

Ўтган тонгда Амир Альбази ҳакамларнинг баҳсли қарори билан (шахсан мен учун шундай) Кай Кара-Франсни мағлуб этди.

Ўзи умуман олганда, сўнгги йилларда дунёнинг энг яхши ММА промоушенидаги ҳакамларга анча саволлар йиғилиб қолди. Улар чиқараётган қарорлар мухлислар томонидан шубҳа ва кулгу остида қарши олинаётгани бор гап.

Айниқса баъзи тажрибали жангчиларга нисбатан кўпроқ гувоҳи бўляпмиз баҳсли қарорларнинг. Хўш, UFC ҳакамлари "ўзга оламданми"? Ёки UFC'нинг янги етишиб чиқаётган "проект" жангчиларини фақат нокаут қилиб ютиш мумкинми?

Сўнгги бир йилнинг ўзида ўнга яқин катта жангда ҳакамларнинг "баҳолари" мухлислар танқидига сабаб бўлди. Келинг, яхшиси, ҳакамлар қурбонига айланган жангчиларни эслаб ўтамиз.

Кай Кара-Франс - Амир Альбази

Юқорида айтганимдек, мазкур жанг якшанба тонгида Лас-Вегасдаги UFC Vegas 74 турнирининг асосий воқеаси сифатида ўтди. Лекин ундаги ҳакамлик бунга мос бўлмагандек, гўё. Кай Брэндон Моренодан учралган мағлубиятдан сўнг жароҳатини даволаш билан банд бўлди, у қарийб бир йил давомида жангларда иштирок этмади. Ҳар икки жангидан бири бекор қилинадиган боғдодлик Амир эса бу жангга тўртта ғалабали серия билан етиб келди. Ўта енгил вазн тоифаси (-57 кг) рейтингида учинчи поғонани эгаллаб турган янги зеландиялик Кай Кара-Франс еттинчи ўриндаги ироқлик Амир Альбази билан жангни яхши темпда бошлади. Биринчи раунд деярли тенг курашлар остида кечди. Иккинчи раундда эса Альбази устунликни ўз томонига оғдирди. Учинчи раундда Амир Кайни сабмишенга туширди, натижа деярли 90 % ҳал бўлган вазиятда Кай ўзидан Муҳаммад Мокаевни "ёқиб олди" ва вазиятдан чиқиб кетди. Айтиш мумкинки, жангнинг иккинчи ва учинчи раундини Амир ўзиники қилди. Аммо тўртинчи раунддан Кара-Франс ўз штурмини бошлади. Кетма-кет зарбалар натижасида деярли умуман партерга имкон қолдирмади Амир учун. Тўртинчи раунддан сўнг экспертлар 2:2 ҳисобини кўрсатаётган эди. Учинчи раунддан сўнг ғалабани Амирга бераётган букмекерлар эса энди Кай томонда эди. Бешинчи, ҳал қилувчи раундда ҳам Кай устунликни сақлаб қолди, жанг якунида у ўз ғалабасига ҳаддан ортиқ ишонаётган эди. Аммо жанг 48:47, 47:48, 47:48 ҳисобида ироқлик Амир Альбазининг ғалабаси билан якунланди. Бундан ММА олами вакиллари деярли шокка тушди ва ҳамма ҳакамларни танқид қилишга (сўкишга) тушди.




Кайнинг ўзи эса жангдан сўнг Twitter'да шундай деб ёзиб қолдирди:

"Бутун дунё кўрди, аслида ким ғалаба қозонганини. Шунга қарамасдан, бошимизни тик кўтарамиз. Энди оиламга вақт ажратаман, сўнгра яна машғулотларга киришамиз!"

Ўта енгил вазн тоифасида чемпионлик учун даъвогарлигини сақлаб келган Кай Кара-Франс янгиланган рейтингда пастлаши аниқ, унинг мағлубияти орқали Амирга йўл очилди. Мазкур вазн чемпиони Брэндон Морено бир ойдан сўнг ўз титулини Алехандро Пантойядан ҳимоя қилади. Асосий даъвогарлардан бири Дейвисон Фигейредонинг Манель Капе билан жанги бекор бўлганидан хабардорсиз.




Шон О'Мэлли - Петр Ян

Бу жангга ярим йил йил тўлган бўлса ҳам, ҳеч кимнинг эсидан чиқмаган бўлса керак. 2022 йил октябрида Абу-Дабида ташкил этилган UFC 280 турнирининг энг ёрқин жангларидан бири айнан шу бўлган эди. Энг енгил вазн тоифаси (-61 кг) вакиллари ўртасидаги даъвогарлик жанги эди бу. Ўшанда Ян Стерлинг билан реванш жангида ҳам мағлуб бўлган эди. UFC'нинг "проект" жангчиси бўлмиш Шон эса ҳатто топ-10 да ҳам йўқ эди. Жанг аввалида кўпчилик америкалик О'Мэллининг устунлигини тахмин қилган эди. Аммо уч раундлик жангда Петр кичик учтунликка эришди. Жангдаги зарбалар статистикасига қарайдиган бўлсак, Шоннинг натижаси яхши эканини кўрамиз: 84-58. Аммо тейдаунлар ва партердаги назорат устуниги Петрда: 6 та тейкдаун, ва партерда 6 дақиқа назорат! Жангда Шон О'Мэлли ҳакамлар қарори билан ғалаба қозонган эди: 29-28, 28-29, 29-28.

Жангдан сўнг кўпчилик UFC жангчилари ва мухлислари Петрдан ғалабани очиқ ўғрилашди, мазмунидаги фикрлари билан бўлишганди. Жанг натижасига овоз берувчи хорижий журналистларнинг 72 %и Петрни жангда ғолиб деб топишган эди. Эртаси куни Петр ижтимоий тармоқларда шундай деб ёзди: "Жин урсин бу ҳакамларни...".




Пэдди Пимблетт - Жаред Гордон

Мазкур жанг декабрь ойида, UFC 282 турнири доирасида бўлиб ўтган эди. Жангдан олдин, шахсан мен, "қария" Жаред ҳеч бир қаршиликсиз мағлуб бўлса керак, деб ўйлаган эдим. Аммо кутилмаганда америкалик жангчи Пэддига ҳақиқий жанг қандай бўлишини кўрсатиб қўйди. Жангда зарбалар бўйича кичик устунлик Пэддида бўлди: 63-60. Иккинчи ва учинчи раундларда Гордон учта тейкдаун амалга оширди ва олти дақиқа партерда назорат ўрнатди. Сўнгги раундда ҳам Жаред рақибига умуман имкон қолдирмади ва бунинг оқибатида Пэдди ҳатто клинчга киришга мажбур бўлиб қолди.

Энг қизиғи, бу сафар ҳакамлар бир овоздан Пэддини ғолиб деб топишди: 29-28, 29-28, 29-28. Кўплаб журналистлар, экспертлар ва ижтимоий тармоқдаги фойдаланувчиларнинг 91% қисми жангда Пэдди мағлуб бўлганини билдирди. Умуман олганда, бу яна бир UFC "проект"ининг илк мағлубияти бўлиши мумкин эди, аммо...

"Мендан ғалабани ўғрилашди, буни ҳамма билади. Ўша ҳолатда йиғлашим мумкин эди, аммо мен бундан-да ёқимсизроқ ҳолатларга тушганман", - деган эди жангдан кейин Гордон.




Магомед Анкалаев - Ян Блахович

Бу жанг ҳам UFC 282 турнирида бўлиб ўтган эди. Битта турнирдаги иккинчи катта "қовун"! Магомед Анкалаев ва Ян Блахович яримоғир вазн тоифасидаги вакант камар учун жанг қилган эди. Камар Иржи Прохазкага тегишли эди. Аммо у Тейшейра билан реванш жангидан аввал жароҳат олди ва камарни вакант қолдиришга қарор қилди. Тейшейрадан кейинги биринчи даъвогар эса айнан Магомед эди. Гловерга Анкалаев билан жанг қилиш таклиф этилди, аммо "қария" буни рад этди. Натижада камар учун россиялик Магомед Анкалаев ва Польша вакили Ян Блахович жанг қиладиган бўлди.

Очиғини айтадиган бўлсам, бу энг зерикарли чемпионлик жангларидан бири бўлган эди.

Дастлабки икки раундда Блахович яхшироқ кўринди, лоу-киклар, иккала қўлда ҳам яхши зарбалар. Магомед жангни ҳақиқатан ҳам жуда пассив бошлайди. Аммо учинчи раунддан бошлаб, чемпионлик раундларини ўз устунлигида ўтказади. Зарбалар статистикасига қарайдиган бўлсак, 78-55 ҳисобида Магомеднинг устунлигини кўрамиз. Анкалаев жанг давомида шунингдек икки бор тейкдаун ҳам амалга оширган (Блаховичда эса бу кўрсаткич 0 га тенг). Умуман олганда, Анкалаев жанг давомида 11,5 дақиқа вақтини партердаги назоратга сарфлаган.

Жанг сўнгида эса Майкл Белл 48:47 ҳисобида ғалабани Блаховичга беради. Дерек Клири эса 48:46 ҳисобида Анкалаевнинг ғалабасини қайд этади. Сўнгги ҳакам — Сэл Д'Амато эса 47:47 ҳисоби билан жанг натижасини дуранг дея баҳолайди.

MMA Decisions нашрининг 25 нафар журналистидан 23 таси Магомеднинг ғалабасини қайд этади, тармоқдаги 58 % фойдаланувчилар эса уларнинг фикрларини ёқлайди.

Россиялик жангчи эса ҳакамларнинг бу қароридан жуда норози кайфиятда эканини яширмаган эди:

"Биз қўлимиздан келганини қилдик. Жанг унчалик ёрқин ўтмагандир, аммо биз унда ғалаба қозондик. Ҳакамлар эса буни менг бермасликка қарор қилишди ва дуранг қайд этишди. Мен ғалаба қозониш учун ҳамма нарса қилганимни ҳис қилдим, аммо қарорни ҳакамлар қабул қилди, бу вазиятда сиз ҳеч нарса қила олмайсиз..."




Бундан ташқари, Жош Эммет ва Кэлвин Каттар, Матеуш Гамрот ва Арман Царукян ўртасидаги жангларда ҳакамларнинг қарорларига кўплаб эътирозлар билдирилган эди. Ўйлашимча, дунёнинг энг катта ММА промоушенида юзага келаётган бу вазиятларга ҳам қачондир раҳбарият томонидан тўхталинади ва бу вазиятларнинг келгусида юзага келмаслиги учун тажрибали ҳакамлар жалб қилинади...



Диёрбек Мавлонов

Материални тайёрлаш жараёнида Павел Зодориннинг "Театр абсурда в сильнейшем промоушене мира" мақоласидан фойдаланилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг