UZ

Сўнгги янгиликлар

18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0 14:15Трамполин бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медаль қўлга киритилди! 0 13:44"Дакар-2026": уч боксчимиз иштирок этган Олимпиадада икки олтин қўлга киритилди ва тарихий натижа қайд этилди 0 13:13Ирисметов Россиянинг ўйини ҳақида: "Улар кўпроқ испанларга ўхшаб қолибди" 0 12:42Макгрегор Нурмагомедов ва Двалишвили жанжалига муносабат билдирди + ФОТО 0

14 мар 14:49
Янгиликлар

Теннис

Новак Жокович Италиядаги "Челленжер"га таклиф этилди. Аммо, АТР қоидаларига кўра теннисчи унда иштирок эта олмайди

Теглар :  Новак Жокович
Сан-Ремода (Италия) бўлиб ўтадиган Chellenger 125 турнири ташкилотчилари мусобақага дунёнинг биринчи ракеткаси Новак Жоковични таклиф қилишди.

Мусобақалар 27 мартдан 2 апрелгача Жокович АҚШга кириш тақиқланганлиги сабабли ўтказиб юбориши мумкин бўлган Майамидаги "Мастерс" турнирининг иккинчи ҳафтасида бўлиб ўтади. Аввалроқ, мураббий Горан Иванишевич шогирди ҳали ҳам Майами очиқ чемпионатидан чиқмаганини, аммо вазият ўзгармаса Монте-Карлодаги Мастерс турнирида (9-16 апрель кунлари бўлиб ўтади) иштирок этишни режалаштираётганини таъкидлаганди.

Сан-Ремо Теннис клуби #NoleComeToSanremo хэштеги остида: "Кубогингиз ҳали ҳам бизда. Биз сизни кутамиз, уни сизга топширмоқчимиз ва сизни яна кортларимизда кўришга умид қиламиз" - дея ижтимоий тармоқларда пост қолдирди.

Жокович 2005 йил май ойида Сан-Ремода  "Челленжер" ғолиби бўлган.

Бироқ, АТР қоидаларига кўра "Катта Дубулға"нинг 22 карра чемпиони Италиядаги "Челленжер" мусобақаларида иштирок эта олмайди.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг