UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

26 окт 08:48
Янгиликлар

Кураш

Нукусда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон кубоги бошланди

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги 2-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида миллий белбоғли кураш бўйича 2001-2002 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги беллашувларига старт берилди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон миллий белбоғли кураш федерациясининг йиллик тақвим-режасидаги ушбу мамлакат кубоги баҳсларида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан икки юз эллик нафарга яқин спортчилар иштирок этмоқда. 

Мазкур Ўзбекистон кубоги мусобақасида ўғил болалар эркин ва классик йўналишларда ўн битта вазн тоифасида, қизлар эса эркин йўналишда еттита вазнда куч синашишмоқда. 

Шунингдек, мусобақанинг дастлабки кунида тантанали очилиш маросими ҳам ташкил этилди. Маросимда спортчи жамоаларнинг кўргазмали чиқишлари йиғилганлар кўнглига хушнудлик бағишлади. Беллашувлар 28 октябрга қадар давом этади.

Илҳом РАҲМОНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг