UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40Тошкент Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказди 0 11:09Гукеш ва Синдаров иштирокида ўтган матбуот анжумани тўлиқ ҳолатда — гроссмейстерлар нималар дейишди? 0 10:38Элит ОЧЛ. Бугун жамоаларимиз Саудия Арабистони клубларига қарши баҳс олиб боради 0 10:07Мукофот жамғармаси салкам 16 млн доллар бўлган Якуний ATP турнири якунланди 0 09:36Жаҳон тожи ва 2 500 000 доллар учун кечадиган матчнинг 1-турини ким қайси доналарда ўйнаши маълум 0 09:05Қозоғистонда биринчи UFC турнирининг ўткказилиш санаси айтилди 0 08:34А Серия. "Интер" 4 та гол уриб ҳам ғалаба қозона олмади 0 08:03Гукеш: "Бирор нарсани ҳимоя қилиш учун келганим йўқ!" 0 07:32Жавоҳир Синдаров: "Менда имконият бор!" 0 07:01Диллиан Деонтейга қарши жанг қилишга тайёр. Бу таклиф Жалоловга берилганди 0 19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0

02 авг 11:24
Янгиликлар

Бошқалар, Болалар спорти

Нукусда “Маҳалламиз паҳлавонлари” мусобақаси ғолиблари аниқланди

Нукус Олимпия захиралари коллежида “Маҳалламиз паҳлавонлари” мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ҳалоллик, бағрикенглик ва инсонпарварлик фазилатларини ўзида мужассам этган миллий курашни янада ривожлантириш, ёш авлоднинг жисмонан бақувват, мустаҳкам иродали, юксак интеллектуал салоҳиятли инсонлар бўлиб улғайиши йўлида барча шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Мусобақанинг маҳаллалараро босқичида 342 фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органидан 4 минг 98 нафар йигит-қиз ўзаро баҳслашди.

– Жойларда спортни янада оммавийлаштириш мақсадида ўтказилаётган “Маҳалламиз паҳлавонлари”, “Футболимиз келажаги”, “Биз ақл-идрокли оилалармиз”, “Отам, онам ва мен – спортчи оила”, “Маҳалламиз теннисчилари”, “Маҳалламиз бадминтончилари” каби мусобақалар соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлимининг вояга етмаганлар ишлари бўйича мутахассиси Малика Бекманова. – Спортнинг 7 тури бўйича жорий йил бошидан бундай мусобақаларда 48 минг 800 дан зиёд ёшлар ва 19 минг 748 ота-она иштирок этди.

“Маҳалламиз паҳлавонлари” мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида шаҳар ва туманларнинг 15 жамоаси таркибида 90 нафар 13-14 ёшдаги курашчи йигит-қизлар баҳслашди.

Қизлар ўртасида 44 килограмм вазн тоифасида нукуслик Гулжамол Тангрибергенова, 48 килограмм вазнда Хўжайли туманидан Нафиса Реймбоева, 52 килограммда нукуслик Асал Жалғасбоева ғолиб бўлди.

Ўғил болалар ўртасида 46 килограммда Хўжайли туманидан Асадбек Айтбоев, 50 килограмм вазн тоифасида Нукус шаҳридан Жўлдасбой Мўшанов, 55 килограммда Қанликўл туманидан Бобур Ободбоев биринчи ўринни эгаллади.

Жамоалар ўртасида Нукус шаҳри вакиллари ғолибликни қўлга киритди. Иккинчи ўринга Хўжайли тумани, учинчи ўринга Қўнғирот тумани жамоалари сазовор бўлди.

Аминбой Ортиқбоев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг