UZ

Сўнгги янгиликлар

08:09Олимпиадада қатнашган шахматчилар Ватанга қайтишлари билан қамоққа олинди 0 07:38Миллатлар лигаси. Франция терма жамоаси Бельгияни тор-мор этди, Олиседа — дубль! 0 07:07Mangu 6 турнири учун чемпионлик жанги тасдиқланди + ПОСТЕР 0 19:55Дастин Порье Рамазон Темировни мақтаб, унга рақиб таклиф қилди 0 18:21Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларидаги 70 та медали учун жами қанча мукофот пули тўланади? 0 17:15Фабио Каннаваро: "Терма жамоада соғлом рақобат бўлиши керак" 0 16:39Теннисчи Александра Бармичева J200 Истанбул турнирида чемпион бўлди 0 15:57UFC 335 турнирининг марказий жанги BMF камари учун бўлиб ўтади (ПОСТЕР) 0 15:16Президент Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни табриклади 0 13:01Brisbane-2032 Олимпиадасининг какаду қушидан илҳомланган логотипи расман тақдим этилди (ФОТО) 0 12:02Осиё ўйинлари: Хитой матбуоти ўйиндан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ходими Чжан Юнингни бўғиб олганини таъкидламоқда 0 11:07Алекс Перейранинг кейинги рақиби эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 10:00Осиё ўйинларида бешинчи бўлган Ўзбекистон делегацияси Тошкентда кутиб олинди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 10:23Осиё ўйинлари-2026. Якуний медаллар рейтинги маълум бўлди (ТОП-20) 0 09:58Самбо. Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида 5 та медаль! 0

25 мар 15:15
Янгиликлар

Кураш

Нурафшонда белбоғли кураш бўйича вилоят ҳокими Кубоги ўтказилди + ФОТО

Кеча Тошкент вилояти маркази Нурафшон шаҳрида Наврўз байрами муносабати билан белбоғли кураш бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида ўртасида “Тошкент вилояти ҳокими кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада вилоятнинг спорт таълим муассасалари, спорт клублари ва турли ташкилотлардан белбоғли кураш бўйича шуғулланаётган спортчилар ғолиблик учун ўзаро куч синашишди. Беллашувларда 5 та вазн тоифасида жами 120 нафар спортчи иштирок этди. 

Ғолиб ва совриндорлар:

-45 кг вазн тоифаси 

1. Хақназаров Фирдавс (Бўка тумани) 

2. Махматов Фаёз (Чирчиқ шаҳри) 

3. Шавкатов Отабек (Чирчиқ шаҳри) 

3. Сайфиев Отабек (Қуйи Чирчиқ тумани)

 

-55 кг вазн тоифаси 

1. Анарбоев Ортиқ (Паркент тумани) 

2. Мадалиев Шоҳрух (Чирчиқ тумани) 

3. Малдибаев Азамат (Паркент тумани) 

3. Рихсибаев Ойбек (Паркент тумани)

 

-66 кг вазн тоифаси

1. Бегматов Шохиб (Чирчиқ шаҳри) 

2. Элибоев Шерзод (Бўка тумани) 

3. Абдуллаев Сардор (Бўка тумани) 

3. Жуманазаров Беҳруз (Ангрен шаҳри)

 

-75 кг вазн тоифаси

1. Тўлабоев Жавоҳир (Паркент тумани) 

2. Йўлдошев Ортиқбек (Олмалиқ шаҳри) 

3. Нишонбоев Зиёвуддин (Паркент тумани) 

3. Темуров Ойбек (Пискент тумани) 


+75 кг вазн тоифаси

1. Асамов Отабек (Паркент тумани) 

2. Худайберганов Диёр (Чирчиқ шаҳри) 

3. Раҳматов Шоҳжаҳон (Паркент тумани) 

3. Жалилов Элдор (Олмалиқ шаҳри)

Умумжамоа ҳисобида кучли учлик: 

1. Паркент тумани

2. Чирчиқ шаҳри 

3. Бўка тумани

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари диплом, медал ва қимматбаҳо совғалар билан мукофотланишди. 

Тантанали тақдирлаш маросимида Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқулов, Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар кенгаши депутатлари иштирок этишди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг