UZ

Сўнгги янгиликлар

14:51Гандбол. Ёшларимиз Эронга қарши Жаҳон чемпионати чиптаси учун паркетга чиқишди 0 14:26Нурмагомедов Царукянга "ответ" қилди: "У иккита жанг ўтказгунича, мен тўрт марта чемпионлик камаримни ҳимоя қилдим" 0 13:56Нурмагомедов Двалишвилига лақабини ўзгартиришни таклиф қилди 0 13:15ПСЖ катта миқдордаги жаримага тортилди 0 12:48"Хантер" Ишимбаев: "Хамзатга тайёргарлик кўргандим, Қурбонов ҳам жиддий рақиб" 0 12:14Бухоро “Uzbekistan Judo Tour” мусобақаси бошланди 0 11:43Пратес Махачевни мағлуб этиш калитини унинг Гэрри билан жангида топди 0 11:06Ўзбекистон кубоги. Бугун бизни супер тўқнашув кутиб турибди 0 10:39UFC Том Аспиналлнинг мақомини тасдиқлади 0 10:12Lausanne Grand Slam 2026. Бугун тўрт нафар дзюдочимиз татамига чиқади 0 09:44Илнар Ишимбаев ва Бобур Қурбонов Prime FL турнири олдидан вазн ўлчаш маросимидан ўтди 0 09:17Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 08:49Царукян ва Ковингтон иштирокидаги жанглар бошқа муддатга кўчирилди 0 08:182026 йилда энг кўп нокаут қайд этилган UFC дивизиони маълум қилинди 0 19:21Пойтахтимизда IBA Nomad турнири ўтказилади (ПОСТЕР) 0

29 авг 14:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нурмагомедов Царукянга "ответ" қилди: "У иккита жанг ўтказгунича, мен тўрт марта чемпионлик камаримни ҳимоя қилдим"

Усман Нурмагомедов ўз ватандоши Арман Царукянинг PFL енгил вазн тоифаси чемпиони UFC`га ўтса, фаолиятидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олиши ҳақидаги сўзларига изоҳ берди.

"Арман Гамротга ютқазди, Исламга ютқазди. Ўтирибди, кутибди, йилда бир марта жанг қилади ва ўзини дунёдаги энг яхши жангчи деб атайди. У иккита жанг ўтказгунича, мен тўрт марта чемпионлик камарини ҳимоя қилдим.

Агар UFC`да жанг қилмасанг, даражанг паст деган стереотипга қўшилмайман. UFC`даги кучли ўнталикда (Топ-10) ўтирган йигитларга қаранг. Улар шунчаки ўзаро жанг қилиб, ўз ўринларини сақлаб қолишмоқда.

Ҳа, кўпчилик UFC`га келиб ютқазган. Бунга мисол қилиб унинг ўзини олиш мумкин. Келди – ютқазди. Кўпчилик шундай мағлуб бўлган. Бу менга тегишлими ёки йўқ – агар UFC`га ўтсам, буни кўриб оламиз", – деди россиялик жангчи "Sport24" каналига берган интервьюсида.

Шунингдек, эркин агент мақомида бўлган Нурмагомедов ҳозирда менежери PFL лигаси билан музокаралар олиб бораётганини маълум қилди. PFL лигаси у билан янги шартнома имзолаш учун 90 кунлик эксклюзив ҳуқуққа эга.

Арман Царукян айни дамда бразилиялик Маурисио Руффи билан бўладиган жангига тайёргарлик кўрмоқда. Улар 19 сентябрь куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган UFC 331 турнирида ўзаро тўқнаш келади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг