UZ

Сўнгги янгиликлар

17:30Богдан Гусков Нурмагомедовнинг UFC`даги иккинчи мағлубиятига муносабат билдирди 0 16:57UFC 332 турнирининг асосий жанги Шевченко иштирокида кечади 0 16:27Усик ўзининг камари учун кечган Итаума - Хргович жангига муносабат билдирди 0 15:52Ямаль кучли бешлик лигаларининг рекордини янгилади 0 15:23Самарқанд мезбонлик қиладиган FIDE Chess Olympiad 2026 стартига икки ҳафта қолди 0 14:50Хитой "Челленжер"ида ўзбек дербиси бўлиб ўтди 0 14:19O’Мэлли: "Сонг – Мераб учун катта муаммо, уларнинг жангини кўришни истайман" 0 13:47"Челси"нинг икки футболчиси "Тоттенхэм"га ўтмоқда 0 13:18Қатар Осиё чемпиони бўлган қитъа биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси нечанчи ўринни эгаллади? (+ФОТО) 0 12:46Ҳасанбой Дўсматов янги менежерлик компанияси билан шартнома имзолади + ФОТО 0 12:14Хавьер Мендес Нурмагомедовнинг нокаути ҳақида: "Ёнида бўлишим керак эди" 0 11:45Жек Грилиш яна ижарага кетмоқда 0 11:13"Рекордим 14-0. UFC'га ўтиш вақти келди, шекилли" - Хотамбек Бойназаров 0 10:39Гэтжи Конор Макгрегор билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0 10:13Гусковнинг мураббийи кейинги рақиб ким деган саволга жавоб берди 0

27 ноя 08:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нурмагомедов Ўзбекистондаги GFC 20 турнири таассуротлари билан ўртоқлашди

Россиялик мураббий Абдулманап Нурмагомедов 23 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган GFC 20 турниридан мамнун эканлигини маълум қилди.

Унинг айтишича, турнир катта ажиотаж келтириб чиқарган, хаттоки жангларни ўз кўзи билан кўришни истаган кўплаб мухлислар ташқарида қолиб кетишган. 

Бу ҳақида Хабибнинг отаси Инстаграмдаги саҳифаси орқали маълум қилди. 

"Тошкентда илк маротаба ташкил этилган GFCнинг 20-юбилей турнирида 15 000 дан ортиқ мухлис қизиқарли жангларни кузатди. Битта турнирга бундай сондаги мухлисларнинг келиши илк маротаба бўлди. Икки мингдан ортиқ мухлис чипта йўқлиги сабаб аренага кира олмади. 

Энг асосийси, Ўзбекистонда илк маротаба ташкил этилган бундай мусобақанинг ташкилий жараёни юқори савияда бўлди. Халқ учун шундай байрам қилиб берган жангчилар ва раҳбариятга раҳмат", - деб ёзади Нурмагомедов. 

Эслатиб ўтамиз, турнирга фахрий мехмон сифатида ММАчилар Хабиб Нурмагомедов, Фрэнк Мир, Жефф Монсон, афсонавий боксчи Рой Жонс, машҳур ошпаз Нусрет ва бошқалар ташриф буюришганди. 

Рейтинг: -1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг