UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

04 июл 20:02
Янгиликлар

Гандбол

Нуротада гандбол бўйича Ўзбекистон чемпионлари аниқланди

Теглар :  ГандболНавоий
Навоий вилоятининг Нурота туманида 14 ёшгача (U-14) бўлган қизлар ва ўсмирлар жамоалари ўртасида гандбол бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

27 июнь - 4 июль кунлари ташкил этилган мазкур мусобақада 12 та қизлар, 13 та ўсмирлар жамоалари чемпионлик учун ўзаро баҳс юритди. Якуний натижаларга кўра, қизлар биринчилигида қорақалпоғистонлик гандболчилар зафар қучишди. Иккинчи ўринни Наманган вилояти жамоаси қўлга киритган бўлса, учинчи ўрин Навоий вилояти жамоасига насиб этди.

Ўсмирлар биринчилигида Навоий вилояти спортчилари чемпионлик шоҳсупасига кўтарилишди. Жиззах ва Фарғона вилоятлари жамоалари мос равишда кейинги совринли ўринларни эгаллашди. 

Чемпионатнинг ғолиб ва совриндорлари тегишли даражадаги диплом, медаль, қубок ва совғалар билан тақдирландилар.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг