UZ

Сўнгги янгиликлар

14:17Фомин Shymkent Challenger турниридаги иштирокини ғалаба билан бошлади 0 13:56Маҳмуд Мурадов ўзига янги қимматбаҳо автомобил харид қилди (ФОТО) 0 13:35Царукян: "Агар Стрикленд Россияда бўлганида, бундай гаплар қилмасди" 0 13:14Лука Модрич Хорватияда 14-марта "Йил футболчиси"! 0 12:53Нурсултон Рўзибоев Жон Жонс билан учрашди (ФОТО) 0 12:32Мераб Двалишвили: "Доғистонга бормоқчиман" 0 12:11Богдан Гусков: "Бизнес нуқтаи назаридан у UFC учун қизиқ эмас" 0 11:50Жорий мавсум АПЛни тарк этган илк жамоа маълум 0 11:29Леннокс Льюис Итауманинг Усикка қарши жанг учун имкониятларини баҳолади 0 11:08Стрикленднинг мураббийи Чимаевга қарши жанг режасини очиқлади 0 10:47Нурмагомедов Тошкентда меҳмон бўлди (ФОТО) 0 10:26Элит ОЧЛ. "Ал-Аҳли" "Висел Кобе"ни мағлуб этиб, финалга чиқди 0 10:05Богдан Гусков UFC юлдузи билан жанг қилиш ниятида 0 09:43Байдарка ва каноэчиларимиз катта таркибда Осиё чемпионатида қатнашади 0 09:20Қозоғистон Жаҳон кубогининг илк кунидаёқ иккита мағлубиятни қабул қилди 0

21 апр 12:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нурсултон Рўзибоев Жон Жонс билан учрашди (ФОТО)

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев америкалик ММА афсонаси, UFC собиқ чемпиони Жон Жонс билан учрашди.

Нурсултон АҚШнинг Флорида штати Майами шаҳрида бўлиб ўтган UFC 327 турнирини бевосита Kaseya Center мажмуасидан кузатиб борди.

Мусобақа пайтида Рўзибоев америкалик UFC собиқ чемпиони, ММА юлдузи Жон Жонс билан ҳам учрашди ва Жонс билан суратни ўзининг Instagram саҳифасига жойлади.

Рўзибоев 27 июнь куни Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ташкил этиладиган UFC турнири доирасида "Шторм" мактаби вакили, россиялик Андрей Пуляевга қарши октагонга чиқади.

Маълумот учун, 28 ёшли Андрей Пуляев UFC промоушенида 3 та жанг ўтказган. Кристиан Лерой Данкан ва Атебе Готьега очколар ҳисобига кўра ютқазган бўлса, Ник Кляйнни техник нокаут эвазига мағлубиятга учратган. 

32 ёшли Нурсултон Рўзибоев эса икки ғалабали серия билан келмоқда. Эрик МакКонико техник нокаут қилинган бўлса, Дастин Штольцфусдан ҳакамларнинг якдил қарори билан устун келган эди. Рўзибоев UFC`даги ягона мағлубиятини Хоакин Баклидан қабул қилиб олган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг