UZ

Сўнгги янгиликлар

11:03Тўртта вазнда UFC рейтинги янгиланди 0 10:32Лос-Анжелес-2028: енгил атлетика бўйича саралаш тартиби ва меъёрлари тасдиқланди 0 10:22Ёшлар Олимпиадасидаги медалларимиз сони яна биттага кўпайди 0 10:01"Арсенал" "Реал"га Субимендининг нархини эълон қилди 0 09:30Юнон-рум кураши. Ўзбекистон чемпионатининг биринчи куни 5 та вазнда ғолиблар аниқланди 0 08:59Икки боксчимиз Ёшлар Олимпиадаси медалини нақд қилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:28Волков расм орқали UFC чемпионлиги учун жанг сўради + ФОТО 0 08:03"Манчестер Юнайтед" Почеттинонинг вакиллари билан музокаралар ўтказди 0 07:32Total Chess. Абдусатторовдан "даҳшатли" старт. У фақат Бибисарани хафа қила олди холос 0 07:01Фомин Грециядаги "Челленжер"ни илк босқичдаёқ тарк этди 0 20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0

06 сен 08:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нурсултон Рўзибоев октагонга чиққан UFC турнирининг бонус соҳиблари маълум

Тунда Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтказилган UFC Fight Night 287 турнирининг 4 та 100 000, шунингдек бир нечта 25 000 долларлик бонус соҳиблари эълон қилинди.

Ташкилотдаги дебютини ўз ватандошлари кўз ўнгида ёрқин ўтказган франциялик енгил вазнли жангчи Саладин Парнасс янги зеландиялик Ден Ҳукерни биринчи раунддаёқ нокаутга учратгани учун 100 минг долларлик қўшимча мукофот пулини қўлга киритди.

Турнирнинг асосий кардидаги жанг ғолиби, франциялик Аксел Сола ҳам ўз ватандоши Фарес Зиамни енгил вазн тоифасида биринчи раундда муддатидан аввал нокаутга учратгани учун "Кечанинг энг яхши чиқиши" бонусига сазовор бўлди - 100 000!

Қолган иккита 100 минг долларлик бонус ҳам томошабоп нокаут муаллифларига насиб этди. Улардан бири португалиялик оғир вазнли жангчи Марио Пинто бўлиб, у муросасиз кечган баҳсда америкалик Райан Спеннни иккинчи раундда техник нокаут эвазига мағлуб этди. Тўртинчи бонус эса "Кечанинг энг яхши чиқиши" номинациясида тожикистонлик ярим енгил вазнли Муҳаммад Наимовни жангнинг учинчи дақиқасида нокаутга учратган бельгиялик Лосени Кейтага насиб қилди.

Шунингдек, муддатидан аввал ғалаба қозонганлари учун Кёртис Кэмпбелл, Модестас Букаускас, Матье Дюкло ва Дельфин Бенуа 25 минг долларлик қўшимча мукофот пуллари билан тақдирландилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг