03 фев 18:34
Янгиликлар
"OC" Кураш, Велоспорт, Қиличбозлик ва Сузиш федерациялари билан ҳамкорликни йўлга қўйди
Унга кўра, "OC" йил давомида Кураш, Велоспорт, Қиличбозлик ва Сузиш федерацияларининг фаолияти ҳамда улар қайд этаётган натижаларни ҳудди футболдагидек кенг тартибда ёритиб боради.
Бугунги кунда кўплаб спорт турларимиз жаҳон ареналарида юртимиз байроғини ҳилпиратиб, Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаяптилар. Афсуски, спортнинг кўплаб турлари соя остида қолиб кетаяпти. Сайтимиз томонидан берилган таклифни юқоридги тўртта ташкилот маъқулладилар.
Тез кунларда, юқоридаги тўртта ташкилот билан ҳамкорликда ўтказиладиган турли хилдаги ахборотлар ва лойиҳалар билан танишиб борасизлар.
"Olamsport.com сайтининг қандай сифатда иш олиб боришини яхши биламиз. Шунинг учун ташкилот билан ҳамкорликда спортимизнинг қиличбозлик турини янада оммалаштирамиз деб ўйлайман. Республикамизда спортга яратиб берилаётган шароитлардан унумли фойдаланган ҳолда, бизнинг федерация ҳам ўз натижаларини яхшилаб боришга ҳаракат қилади. Бу борада ОАВнинг роли катта эканлигини яхши биламиз", - дейди Қиличбозлик федерацияси раиси ўринбосари Хумоюн Ибрагимов.
Фикрлар