UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

17 мар 16:23
Янгиликлар

Футбол

ОЧЛ. "Пахтакор" ва бошқа жамоалар ўртасидаги 4-тур ўйинлари ҳам қолдирилди

Теглар :  ОЧЛПахтакор
ОФК Ғарб минтақасида Чемпионлар лигасининг 4-тур учрашувлари кечиктирилгани ҳақида эълон қилди.

Унга кўра, "Пахтакор"нинг гуруҳидан ўрин олган 4-тур беллашувлари 6 апрель куни бўлиб ўтмайди. Кечиктирилган баҳсларнинг қачон бўлиб ўтиши ҳақида ОФК кейинроқ маълум қилади. 6 апрель куни "Пахтакор" Тошкентда Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" жамоасини қабул қилиши керак эди. Бироқ жаҳон бўйлаб тарқалган коронавирус пандемияси сабабли ўйин қолдирилди. 

Ҳозирча гуруҳ босқичининг кечиктирилган беллашувлари қачон бўлиб ўтиши борасида бир қарорга келинмади. Фақат май ойида ўтиши керак бўлган нимчорак финал баҳслари эндиликда 17-18 ва 24-25 август кунлари ўтказилиши белгиланди. 

Шу тариқа чорак финал сентябрь, ярим финал ўйинлари эса октябрда бўлиб ўтади. Финал учрашувлари муддати ноябрда белгиланган ҳолатида қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" ўтган икки турда 6 очко жамғарган ҳолда ўз гуруҳида пешқадамлик қилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг