UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

10 май 18:40
Янгиликлар

Футбол

ОЧЛ Шарқ минтақасининг иккита гуруҳ ўйинлари Ўзбекистонда бўлади

Осиё чемпионлар лигасининг Шарқ минтақаси ўйинлари юртимизда бўлиб ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.

Ушбу хабар рост бўлиб чиқди. Бугун ОФК Шарқ минтақасининг "H" ва "I" гуруҳи беллашувлари Ўзбекистонда ўтказилишини маълум қилди. Бу ўйинлар 25 июнь - 11 июль оралиғида бўлиб ўтади. 

ОЧЛ плей-офф босқичи доирасидаги 23 июнь куни "Тегу" (Ж.Корея) - "Чианграй Юнайтед" (Таиланд) учрашуви ҳам Ўзбекистонда ўтади. Ушбу ўйин ғолиби "I" гуруҳидан ўрин олади.

Сал кейинроқ ўйинлар қайси стадионда ўтказилиши эълон қилинади деб ёзилган хабарда. Эслатиб ўтамиз, Шарқ минтақасида ҳам 20та жамоа тўрттадан 5 гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб боради.

Бешта гуруҳдан учтасига Таиланд мезбонлик қилади. Демак, яна иккита гуруҳ баҳслари бизда ташкил этилади.

"H" гуруҳи:
"Чонбук Хюндай" (Ж.Корея), "Гамба Осака" (Япония), "Тампинес Роверс" (Сингапур), "Сидней ФК" (Австралия).

"I" гуруҳи: "Кавасаке Фронтале" (Япония), "Бейжинг Гоан" (Хитой), "Юнайтед Сити" (Филиппин), плей-офф ғолиби. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг