UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

31 июл 15:20
Янгиликлар

Футбол

ОЧЛ тугатилди, энди янги мусобақа кўрамиз

Теглар :  ФутболОЧЛ
Бу мавсумдан бошлаб биз ўрганиб қолган Осиё чемпионлар Лигаси бошқа ўтказилмайди.

Бу мусобақа ўрнига иккита яхши турнирни кузатамиз.

Биринчиси, Осиё Элит чемпионлар лигаси. Иккинчиси, Осиё чемпионлар Лигаси 2. ОФК мусобақа нуфузини ошириш ҳамда янада кўпроқ мухлислар (тошабинлар)ни жалб этиш мақсадида янгича формат ишлаб чиқди.

Биз шу пайтгача кузатиб келган Осиё чемпионлар Лигаси 21 мавсум фаолият олиб борди. Мусобақа илк бор 2002/03 йил йўлга қўйилганида дастлабки ғолиб БААнинг "Ал Айн" клуби бўлганди. Буни қарангки, 2024 йил ўтказилган охирги финалда ҳам ғолиблик "Ал Айн"га насиб этди. 

ОЧЛнинг барча ғолиблари

2024. "Ал Айн"

2022. "Урава Редс"

2021. "Ал Ҳилол"

2020. "Ульсан Хюндай"

2019. "Ал Ҳилол"

2018. "Кашима Антлерс"

2017. "Урава Редс"

2016. "Чонбук Моторс"

2015. "Гуангжоу Эвергранд"

2014. "Вестерн Сидней"

2013. "Гуангжоу Эвергранд"

2012. "Ульсан Хюндай"

2011. "Ал Садд"

2010. "Сеонгнам Ильва Чунма"

2009. "Поханг Стилерс"

2008. "Гамба Осака"

2007. "Урава Редс"

2006.  "Чонбук Моторс"

2005. "Ал Иттиҳод"

2004. "Ал Иттиҳод"

2003. "Ал Айн"

ОЧЛ Элит нима?

Осиё чемпионлар Лигаси Элит ёки қисқача айтганда ОЧЛ Элит аввалги Осиё чемпионлар Лигасининг такомиллашган варианти бўлиб, қитъанинг энг кучли 24та жамоаси иштирок этади. Мусобақа бош ҳомийлари - NEOM, Qatar Airways, Visit Saudi.

Ҳар бир минтақадан (Шарқ ва Ғарб) 12та клуб қатнашишини ҳисобга олсак, ҳозирги пайтга келиб Ғарб минтақасининг 11та иштирокчиси маълум бўлиб улгурган. Бу мусобақада Ўзбекистон шарафини мамлакат чемпиони сифатида "Пахтакор" ҳимоя қилади. 12-жамоа номини плей-офф ўйинлари якунига етганидан сўнг билиб оламиз. 

Дастлаб 6 август куни "Сепахон" ва "Шабаб Ал Аҳли" битта ўйиндан иборат плей-офф учрашувида майдонга тушади. Ушбу баҳс ғолиби 13 август куни Қатарга сафар қилиб, "Ал Гарафа" билан ўйнайди ва ким ғалаба қозонса, 12-жамоа сифатида бўш ўринни тўлдиради. 

ОЧЛ Элитда пул миқдори кўп

Ҳа, шундай. ОФК кучли ҳомийларни жалб қилган ҳолда клубларга бериладиган пул мукофотларини аниқлаб олди. Биргина гуруҳда иштирок этиш эвазига ҳар бир клуб ўз ғазнасини 800 минг долларга бойитиб олади. 

Нимчорак финал - 200 минг доллар

Чорак финал - 400 минг доллар

Ярим финал - 600 минг доллар

Финалчи - 4 миллион доллар

Ғолиб - 10 миллион доллар

Бу дегани ОЧЛ Элитда ғолиб чиққан жамоа бир мавсумнинг ўзида жами 12 млн доллар ишлаб олади. Маълумот учун, аввалги ОЧЛда ғолибга бериладиган пул 3 миллион долларни ташкил қиларди. 

Жамоалар саватчаларга бўлинди

Ҳар бир минтақада жамоалар 6тадан икки саватчага ажратилади. Ғарб минтақасида "Пахтакор" 1-саватчадан ўрин олган. 

1-саватча: "Ал Айн", "Ал Ҳилол", "Ал Садд", "Персеполис", "Пахтакор", "Ал Шорта"

2-саватча: "Ал Наср", "Ал Райан", "Истиқлол", "Ал Васл", "Ал Аҳли", Плей-офф ғолиби

Мусобақа форматига кўра, Ғарб минтақасида кураш олиб борадиган 12та жамоадан 8таси кейинги босқичга йўл олади. Бунда ҳар бир клуб 8та ҳар хил жамоага қарши 4та уй ва 4та сафар ўйинини ўтказади. Гуруҳ босқичи якунига етгач, нимчорак финал ўйинлари ҳам уй-меҳмон тарзида ўтказилади.

Фақат чорак финалдан бошлаб мусобақа марказлашган тартибда Саудия Арабистонида давом эттирилади. Бу 2025 йил 25 апрелдан 4 майга қадар давом этади. Янги ОЧЛ Элит мусобақасига қуръа ташлаш маросими 16 август куни бўлиб ўтади.


Х.Холиқов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг