UZ

Сўнгги янгиликлар

08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0

01 сен 07:58
Янгиликлар

Паралимпия

Одилов ва Тоштемировда олтин, Гулжаной икки карра Паралимпия ўйинлари совриндори!

Париж шаҳри мезбонлигида ўтаётган ёзги Паралимпия ўйинларининг кечаги куни Ўзбекистон спорт делегацияси учун омадли келди.

Кечки дастурда пара таэквондо бўйича эркаклар ўртасида -80 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Асад Тоштемиров мексикалик Луис Марио Нажерани 38:17 ҳисобида енгиб, Паралимпия чемпионига айланди. 

Ўзбекистон делегациясига яна бир олтин медални пара енгил атлетикачимиз тақдим этди. F57 классининг найза улоқтириш баҳсларида қатнашган Ёрқинбек Одилов чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди. Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларини тўртинчи ўринда якунлаган Ёрқинбек мусобақада 50.32 метр натижа кўрсатди.

Маҳоратли пара таэквондочимиз Гулжаной Наимова эса Паралимпия ўйинларидаги иккинчи медалини қўлга киритди. К44 классида +65 кг вазн тоифасида қатнашган ҳамюртимиз британиялик Эми Трюсдейлга қарши чемпионлик жангида жароҳат сабаб баҳсни якунлай олмади ва кумуш медаль билан чекланди.

Таъкидлаш жоиз, бу Гулжаной учун Паралимпия ўйинларидаги иккинчи медаль бўлди. Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида у олтин медалга эга чиққан эди. 

Шу тариқа, делегациямиз ҳисобидаги медаллар ҳозрича 5 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронзани ташкил этмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг