UZ

Сўнгги янгиликлар

18:28"Мени фалаж қилиб қўйиши мумкин эди". Оливейра фаолиятини якунлаши мумкин бўлган жангни эслади 0 18:05"Царукян аллақачон чемпионлик имкониятига лойиқ эди" - Хамзат Чимаев 0 17:40Гарсия ғалабадан сўнг ижтимоий тармоқдаги машҳурлик бўйича Фьюри ва Усикни ортда қолдирди 0 17:17Инфантино Мексикадаги воқеликлар бўйича изоҳ берди 0 16:39Ярим оғир вазн жангчиси Чимаевга ўз вазнида қолишни тавсия берди 0 16:16"У кўргазмали жангни истаган эди". Пакьяо Мейвезер билан реванш музокаралари ҳақида гапирди 0 15:54"Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди. Бобонов иккинчи даврадаёқ икки карра Олимпиада чемпиони билан тўқнаш келиши мумкин 0 15:33"Манчестер Сити" афсонаси Ҳусановнинг даражасини юқори баҳолади 0 15:10"Чимаевни иккиланишга мажбур қиламиз" - мураббий 0 14:48Яна икки қиличбозимиз қитъа биринчилигида шоҳсупага кўтарилишди 0 14:27Тайсон Фьюри: "У хавфли рақиб" 0 14:06Англия клублари Чемпионлар Лигасида тарих яратди 0 13:45Karate Combat ва RCC Россияда қўшма турнир ўтказади 0 13:24The Ring Шаҳрам Ғиёсовнинг вазнидаги рейтингни янгилади 0 13:03Хоккейчиларимизнинг U-18 Жаҳон чемпионати учун таркиби эълон қилинди 0

04 июн 08:05
Янгиликлар

Футбол

ЎФА раҳбарияти Аргентинада иштирок этиб келган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан учрашди

Кеча ЎФА раҳбарияти Аргентинада бўлиб ўтган У-20 Жаҳон чемпионатида иштирок этиб қайтган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан учрашди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов ёшларимизга футбол жамоатчилиги номидан мундиалдаги иштирок учун миннатдорчилик билдирди. Мазкур мусобақадаги иштирокни таҳлил қилган ҳолда, қайси йўналишларда янада кўпроқ ишлаш кераклигини кўрсатиб берганини айтди. 

Ушбу футболчиларимизга ишонч билдирилиб, ўз ишига профессионал ёндашишса, футболдан чалғимаса, имкониятлардан унумли фойдаланса келажакда олимпия ва миллий жамоалардан мустаҳкам жой эгаллаши мумкинлиги таъкидланди. Бу борада ўз устида янада қаттиқ ишлаб, бор куч-ғайратини сарфлашлари зарур. 

ЎФА раҳбари терма жамоалар таркибини янада кучайтириш, футболчиларнинг жисмоний, руҳий ҳамда тиббий ҳолати устида ишлаш бўйича тегишли топшириқлар берди. Мазкур терма жамоада иқтидорли футболчилар кўп эканлиги, улар катталар ўртасидаги мусобақаларда янада юқори натижалар қайд этишларига ишонч билдирилди. 

Ўз навбатида, жамоа бош мураббийи Равшан Ҳайдаров, етакчи футболчилар Умарали Раҳмоналиев ва Аббосбек Файзуллаев ЎФАга эътибор ва тайёргарлик йўлида яратилган шароитлар учун миннатдорчилик билдирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг