UZ

Сўнгги янгиликлар

20:21Тарихда илк бор! Жавоҳир Синдаров дунёнинг Топ-3 шахматчиси! 0 19:50ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов терма жамоанинг ноябрдаги рақиблари масаласига ойдинлик киритди 0 19:19IBA ЖЧ-2027 учун мукофот жамғармаси эълон қилди 0 18:48Сибирцев Остонада ўтаётган Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилди 0 18:17Исроил Мадримовнинг вазнида WBC рейтинги янгиланди 0 17:46Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади 0 17:15Мағлубиятсиз Фарид Башарат UFC ростеридан чиқарилди 0 16:44UFC президенти Раҳмонов ва мағлубият нималигини билмай келаётган нокаутчи ўртасидаги жанг ҳақида баёнот берди 0 16:13Дэвид Бенавидес Биволни танқид қилди 0 15:42Мбаппе Лео Мессидан ўтиб кетди 0 15:11Жан Сильва: "Пратес билади, агар Махачевга зарба берса, жанг якунланади" 0 14:40Кормье Перейранинг даъволарига жавоб қайтарди: "Дўст деб ўйлагандим" 0 14:09Алекс Перейра Павлович билан жангни эмас, чемпионлик камари учун курашишни кутганини айтди 0 13:38Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари кечаги баҳсдаги ҳаракатларига неча баҳо олишди? 0 13:07Пэдди Пимблетт октагонга қайтиш муддатини маълум қилди 0

15 окт 19:50
Янгиликлар

Футбол

ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов терма жамоанинг ноябрдаги рақиблари масаласига ойдинлик киритди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Одил Аҳмедов миллий терма жамоа ноябрь ойида Россия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкинлигини маълум қилди.

"Биз ҳақиқатан ҳам Россия Футбол Иттифоқи билан алоқадамиз ва ноябрь ойида Ўзбекистон ҳамда Россия терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказиш бўйича келишувга яқинмиз. Биз ёздан бери Россия жамоаси билан ўйнашни хоҳлагандик ва ҳозир барча тафсилотларни муҳокама қилишда давом этяпмиз.

Айни пайтда иккита эҳтимолий рақиб – Россия ва Саудия Арабистони билан музокаралар олиб боряпмиз. Дастлаб Саудия Арабистони терма жамоаси билан ўйинимиз Ар-Риёдда ўтиши керак эди, бироқ хавфсизлик нуқтаи назаридан биз ўйинни Тошкентга кўчиришни хоҳлаяпмиз. Саудия томони ҳозирча бу вариантга рози бўлмаяпти.

Агар Саудия Арабистони билан келиша олмасак, катта эҳтимол билан Россия терма жамоасига қарши Тошкентда ўйнаймиз. Россия томони эса ўз уйида ўйин ўтказишдан манфаатдор, шунинг учун учрашув жойи масаласи ҳам очиқ қолмоқда.

Ҳозирча якуний келишувлар йўқ, аммо биз ўйинни ўтказишни келишиб олишга яқинмиз. Барча тафсилотларни терма жамоамиз бош мураббийи Фабио Каннаваро билан муҳокама қилишимиз қолди. Умид қиламизки, ноябрь ойида ушбу ўртоқлик учрашувини ўтказа оламиз", – деди Аҳмедов Sport24 мухбири Владислав Шапиро билан суҳбатда.

Сентябрь – октябрь ойларида Ўзбекистон Эрон (3:1), Сурия (4:1) ва Жанубий Корея (0:2) билан ўртоқлик учрашувларини ўтказди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг