UZ

Сўнгги янгиликлар

15:48Почеттино МЮга нигериялик "девор"ни олиб келмоқчи 0 15:17Гукеш жаҳон тожи учун матч олдидан Жавоҳир Синдаров ҳақида гапирди 0 14:46Қирғизистонда Олимпиада ғолиб ва совриндорлари учун умрбод стипендиялар тасдиқланди 0 14:15Zagreb Grand Prix 2026 турнирини иккита медаль билан якунладик 0 13:44Де ла Фуэнте Испаниянинг Англиядан учраган мағлубияти ва тўхтатилган тарихий серия ҳақида гапирди 0 13:13Расман. Mangu 7 турнирининг санаси ва манзили эълон қилинди + ПОСТЕР 0 12:42Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да 7 та медаль қўлга киритишди 0 12:11UFC Fight Night 296 турнирининг асосий жанги эълон қилинди + ПОСТЕР 0 11:40Мадрид мэри ЖЧ-2030 ҳақида: "Агар финал Испанияда ўтмаса, бу ҳақорат бўлади" 0 11:09WBA Мунгия ва Мелиқўзиев ўртасидаги чемпионлик жанги учун янги буйруқ берди 0 10:38UFC жангчиларининг Ган - Хокит жангига муносабати: "UFC`нинг энг яхши оғир вазн жанги!" 0 10:07Уч кундан кейин Шимкентда жанг қиладиган Одилхоннинг рақиби ўзгарди + ПОСТЕР 0 09:36Англия терма жамоаси Испаниянинг рекордига чек қўйди 0 09:05Чирчиқда Ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0 08:3419 ёшли Мирра Андреева Якуний WTA турнири чемпиони бўлди 0

06 июл 12:50
Янгиликлар

Футбол

ОФК Элдор Шомуродовни эътироф этди

ОФК расмий сайти бу мавсум Европада ўзини кўрсатган осиёлик футболчилар ҳақида мақола чоп этди.

Ушбу мақолада 6 нафар футболчига алоҳида эътибор қаратилди ва улар орасида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳам бор. Сайт Шомуродов ҳақида шундай ёзган: 

"Европада бешинчи мавсумини ўтказган Элдор Шомуродов йил бўйи мухлислар диққат марказида бўлди. 2020 йил Италияга кўчиб ўтган моҳир ҳужумчи А серияда ҳаракат қилган Илёс Зейтуллаевдан сўнг иккинчи ўзбекистонлик футболчи бўлди".

"Унинг "Женоа"даги ўйинлари "Рома" устози Жозе Моуриньони ўзига тортди ва Элдор Римга йўл олди. 27 ёшли футболчи гарчи "Рома" сафида кам майдонга тушган бўлса-да, ҳар ҳолда мавсум мобайнида 39та учрашув ўтказиб, 5та гол урди ва 6та голга ҳаммуаллифлик қилди. У УЕФА мусобақасида ғолибликни қўлга киритган дастлабки ўзбек футболчиси бўлди". 

Мазкур рўйхатдан шунингдек, Даичи Камада (Япония - "Айнтрахт" (Германия), Сон Хёнг Мин (Жанубий Корея - "Тоттенхэм" (Англия), Меҳди Тареми (Эрон - "Порту" (Португалия), Айдин Хрустич (Австралия - "Айнтрахт" (Германия) ва Кйого Фурухаши (Япония - "Селтик" (Шотландия) каби футболчилар ҳам жой олган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг