UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0 14:04Дакарда бугун уч нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларга қўшилади 0 13:46Самбо бўйича 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:15"Манчестер Юнайтед" тарихида илк бор ушбу ҳолатга тушиб қолди 0 12:44Конор Макгрегор: "Холлоуэйни бир оёқда ҳам енгардим" 0 12:11Ковингтон UFC жангчилари ва Zuffa боксчилари ўртасидаги мукофот фарқи учун Дана Уайтни танқид қилди 0 11:40Жаҳонгир Зокиров "Zuffa"даги жанги учун Ар-Риёдга етиб борди 0

16 фев 19:10
Янгиликлар

Оғир атлетика. Икки нафар вакиламиз Осиё чемпиони бўлди

Теглар :  Оғир атлетика
Хабарингиз бор, пойтахтимиз оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Мазкур чемпионат Токио олимпиадасига қимматли рейтинг очколарни тақдим этади. Бироз аввал аёллар ўртасида -71 ва -76 кг вазнда кучлилар сараланди. Қувонарлиси, -71 кгда юртимиз шарафини ҳимоя қилган иқтидорли атлетимиз Нигора Сувонова даст кўтаришда 86 кг билан кумуш, силтаб кўтаришда 113 кг билан олтин медаль, икки кураш якунига кўра 199 кг оғирликни ўзига бўйсиндириб яна бир олтин медални қўлга киритди ва Осиё чемпиони бўлишга эришди. Япониялик Сагава Руна даст кўтаришда 87 кг оғирликни кўтариб биринчи ўринни эгаллади, силтаб кўтаришда 111, икки машқда 198 кг оғирликни кўтарган ҳолда кумуш медалларга муносиб деб топилган бўлса, шоҳсупанинг 3-ўрнини Сурия терма жамоаси аъзоси Мерна Ҳасан (82+103=186) банд этди.


-76 кг вазнда ҳамюртимиз Турсуной Жабборова даст кўтаришда 107 кг, силтаб кўтаришда биринчи уринишнинг ўзидаёқ 123 кг оғирликни забт этиб олтин медалларга эга чиқди. Сурия вакиласи Жангҳили Мари икки кураш якунига кўра(83+105=188) кумуш медалларга эга бўлди. Даст кўтаришда Хитой Таипейи вакиласи Чиу Чинг Йи 81 кг билан бронза медалга лойиқ топилган бўлса, силтаб кўтариш ва икки кураш натижасига кўра қолган иккита бронза медаль унинг ватандоши Пан Ю-Ру (80+97=177 кг) га насиб этди.

Мусобақадан сўнг

"Қизларимизнинг бугунги иштирокидан хурсандман. Нигора ўз вазнидаги энг ёши бўлишига қарамай ўзини кўрсатолди. Тўғрисини айтсам, ундан олтин медаль кутмагандим. Нигорага бўлган ишончим янада ортди. Турсунойга келадиган бўлсак, унинг олдига чемпионликни қўйгандик ва Турсуной бу маррани забт этди. Ҳар икки қизимиз ҳам келгуси мусобақаларда бу натижаларни янада яхшилашларига ишонаман", - дейди чемпионлар мураббийи Баҳром Мендибаев.


"Ҳаётимдаги энг ҳаяжонли дақиқалар. Чемпион бўлишимгача бўлган йўлда мени қўллаб-қувватлаган, ишонч билдирган ота-онам, устозларимдан миннатдорман. Мусобақанинг ўз юртимизда бўлаётгани, халқимизнинг олқишлари бугунги ютуғимда муҳим рол ўйнади. Шу ерга келиб бизга куч бериб турган катта устозимиз - Эркин бобо Каримовга алоҳида раҳмат айтаман. Албатта, олдимизда катталар ўртасидаги Осиё чемпионати турибди. Қозоғистонда ҳам муносиб иштирок этиб Топ-10га киришни мақсад қилганман", - дейди, шахсий рекордини янгилаган Турсуной Жабборова.

Шундай қилиб бугунги беллашувларда Туруной Жабборова ва Нигора Сувонова ҳам ўсмирлар ҳам ёшлар ўртасида Осиё чемпиони номига сазовор бўлишди.

Сарвиноз Рахмонқулова тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

   
16 фев 21:27:21
Shohruh Lazizov
Barakalla qizla!!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг