UZ

Сўнгги янгиликлар

12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0 22:36Пара Осиё ўйинларида тарих яратган паралимпиячиларни кутиб олиш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0

28 сен 11:49
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика: Жаҳон чемпионати совриндори муносиб кутиб олинди

Таиланднинг Паттая шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган Адҳамжон Эргашев Наманган шаҳрида муносиб кетиб олинди.

Жаҳон чемпионати совриндорини Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ҳамда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шокиржон Қорабоев кутиб олди ва Токио-2020 Олимпиадаси олтин медаллари йўлидаги навбатдаги қадам билан қутлади.

Хайрулло Бозоров, спортчини жаҳон чемпионатида эришган натижаси билан қутлар экан, Наманган вилоятининг Адҳамжонга ишончи катта эканини қайд этди. Адҳамжон Эргашевга вилоят ҳокимининг пул мукофоти ҳам топширилди.

Жаҳон чемпионатида 67 кг вазнда иштирок этган ўсмирлар ва ёшлар ўртасида кўп карра жаҳон чемпиони, янгиқўрғонлик атлет Адҳамжон Эргашев даст кўтаришда 146 кг натижа билан тўртинчи ўринни эгаллаган бўлса, силтаб кўтаришда 182 кг натижа кўрсатиб, учинчи ўринни қўлга киритди. Адҳамжон, бронза медали билан бирга Токио Олимпиадаси йўлланмаси учун қимматли очколарни ҳам қўлга киритди.

Адҳамжон Эргашев Таиландда бўлиб ўтган мусобақада кўрсатган натижаси билан катталар ўртасида жаҳон чемпионати совриндори бўлиш билан бирга, ўз ёш тоифасида 7 та жаҳон рекордини ҳам янгилади.

“Олимпиадада ғолибликни қўлга киритиш жуда катта натижа бўлади. Халқаро майдонда Ўзбекистон байроғи юқори кўтарилади. Бундан ташқари, минглаб ёшларимизда ҳавас уйғонади, спортга кириб келишади, чемпионлар ортидан эргашишади” деб таъкидлади вилоят ҳокими.

Адҳамжон Эргашев Токиодан Олимпиада олтин медали билан қайтиб, ўзига билдирилаётган ишонч ва умидларни тўла оқлаш ниятида эканлигини айтиб, миннатдорчилик билдирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг