14 сен 07:32
Янгиликлар
Оғир атлетика
Оғир атлетика. Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи таркибимиз маълум
18-27 сентябрь кунлари Таиланднинг Паттайя шаҳрида оғир атлетика бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Келаси йили Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига йирик рейтинг очколарини тақдим қиладиган мазкур мусобақада сайёрамизнинг энг кучли атлетлари қатори терма жамоамиз вакиллари ҳам иштирок этадилар.
Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси мутасаддилари мазкур жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун қуйидаги таркибни танлаб олди.
Эркаклар:
-67 кг: Адҳамжон Эргашев
-73 кг: Достон Ёқубов
-81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров
-96 кг: Зайнобиддин Муҳаммадаминов
-102 кг: Суннатилло Ўсаров
-109 кг: Акбар Жўраев
Аёллар:
-49 кг: Нигора Абдуллаева
-55 кг: Муаттар Набиева
-64 кг: Кумушхон Файзуллаева
-87 кг: Долера Давронова
Ҳавола :
Манба : olympic.uz
Фикрлар